Жамият | 10:00 / 20.04.2021
2643
1 дақиқада ўқилади

«Тошкент метросида йўловчилар хавфсизлиги 100 фоиз таъминланади» – метрополитен раҳбари

«Тошкент метрополитени» УК раҳбари Ойбек Худойқулов метрополитенда бир кунлик йўловчилар ташуви 100 минг нафарга етказилишини маълум қилди.

«Мазкур жамоат транспортида бир кунлик йўловчилар ташувини 100 минг нафаргача чиқаришни режалаштирганмиз. Шу режа асосида дастур тайёрланган ва яна 53та вагон составини келтирмоқчимиз», дея унинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.

Метрополитен раҳбарининг маълум қилишича, Тошкент метрополитенида йўловчилар учун ҳаракат хавфсизлиги 100 фоиз даражада таъминланган.

«Ҳозирда ҳаво ҳарорати кўтарилиши муносабати билан кунлик назорат олиб бориляпти. Халққа хизмат қилиш мақсадида 24 соат давомида метрополитен ходимлари фаолияти йўлга қўйилган», деган у.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид