Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Франция май ойидан карантин чораларини юмшатади
Май ўрталаридан комендантлик соатини бекор қилиш кўзда тутилмоқда. Шунингдек, корхоналар, умумий овқатланиш ва маданият муассасалари фаолияти тикланади.
Франция коронавирусга қарши кураш доирасида жорий этилган чеклов чораларини юмшатишни режалаштирмоқда, деб хабар берди Reuters.
Хабар қилинишича, президент Эммануэл Макрон маъмурияти изоляция ва умуммиллий карантин режимидан босқичма-босқич чиқиш имкониятини кўриб чиқмоқда.
«3 майдан регионлараро ҳаракатланишга қўйилган чеклов ва сафар қилиш сабаби кўрсатилган гувоҳномани тўлдириш талаби бекор қилинади. Май ойи ўрталаридан ресторанлар террасалари ва айрим маданият муассасалари очилади», – деди ҳукумат вакили Габриэл Аттал.
Май ўрталаридан комендантлик соатини бекор қилиш кўзда тутилмоқда. Шунингдек, корхоналар, умумий овқатланиш ва маданият муассасалари фаолияти тикланади.
19 апрел ҳолатига кўра, 12,7 миллиондан ортиқ французлар коронавирусга қарши вакцинанинг биринчи дозасини (аҳолининг 19,5 фоизи), 4,6 миллиондан ортиқ киши эса (аҳолининг 7 фоизи) иккинчи дозасини олган.
Францияда апрел бошларида коронавирус пандемиясининг учинчи тўлқини сабабли бир ойлик умуммиллий карантин эълон қилинганди. Мамлакатда ўтган йилнинг октябридан буён қаҳвахона, ресторан, бар, маданият муассасалари ёпиб қўйилган.
Мавзуга оид
08:59 / 15.06.2026
Зеленский G7 саммитида Трамп билан учрашишини маълум қилди
20:32 / 13.06.2026
Ўзбекистонликлар учун Францияда мавсумий иш таклиф этилмоқда
10:08 / 11.06.2026
Ёнилғи нархлари ошиши Европада электромобилларга талабни кучайтирди
10:40 / 09.06.2026