Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳиндистонда коронавирус беморлари даволанаётган шифохонада 24 киши ҳалок бўлди
Ҳиндистоннинг Маҳараштра штатида коронавирус беморлари даволанаётган шифохонада цистернадан кислород сизиб чиқиши оқибатида 24 киши ҳалок бўлди.
NDTV телеканалининг хабар беришича, воқеа Нашик шаҳридаги давлат шифохонасида юз берган. У ерда кислород таъминоти ва ўпкани сунъий шамоллатиш қурилмасига уланган 150га яқин бемор бўлган.
Таъкидланишича, ҳалок бўлганлар кислород таъминотининг издан чиқиши оқибатида кислород етишмаслигидан жон беришган.
Маҳаллий ҳокимият вакили Сураж Мандхарнинг маълум қилишича, айни вақтда беморларга кислород берилиши тикланган.
Штатнинг соғлиқни сақлаш вазири Ражеш Топ ҳукумат воқеанинг батафсил терговини ўтказишига ваъда берган.
Мавзуга оид
18:39 / 16.06.2026
Ҳиндистонда тиббиёт олийгоҳларига кириш имтиҳонлари пайтида Telegram блокланди
09:02 / 05.06.2026
Мактаб ва шифохоналарда энергия тежамкор лойиҳалар амалга оширилади
19:25 / 01.06.2026
Ўлимлар водийси – ВАРАНАСИ | SUBYEKTIV
09:16 / 29.05.2026