Жамият | 16:31 / 21.04.2021
2949
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон аҳолисини электр энергияси билан таъминлаш мақсадида қилинаётган ишлар ҳақида маълумот берилди

Фуқароларни барқарор электр таъминоти билан таъминлаш мақсадида олиб борилаётган ишлар юзасидан «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ бошқарма бошлиғи Маҳмуджон Каримов АОКАда бўлиб ўтган брифингда маълумот берди.

Таъкидланишича, 2021-2030 йиллар давомида 130 минг км паст кучланишли электр тармоқларини ҳамда 40 мингдан ортиқ трансформатор пунктларини реконструкция ва модернизация қилиш режалаштирилган. Бунинг натижасида республикадаги 5 377та маҳаллаларда 2 миллиондан ортиқ аҳоли ва 13 мингга яқин улгуржи истеъмолчиларнинг электр таъминоти яхшиланади.

Республика бўйича қарийб 15000 км электр узатиш тармоқлари ҳамда 4000дан ортиқ  трансформатор пунктларида реконструкция ва янгилаш ишлари бажарилади.

«Ушбу ишлар учун ажратилаётган маблағлардан самарали фойдаланиш ва жамият тизим таркибидаги корхоналарни молиявий соғломлаштириш мақсадида ҳар бир корхона учун махсус лицензиялар олиниб, лойиҳа гуруҳлари ҳамда қурилиш бригадалари ташкил этилган.

Хусусан, буларни амалга ошириш учун 605та махсус техникалар, 14та лойиҳа гуруҳлари ва 171та махсус қурилиш-монтаж бригадалари жалб қилинган», деди бошқарма бошлиғи.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид