Ўзбекистон | 08:33
1114
1 дақиқада ўқилади

“Энергосавдо” юрисконсулти 5 минг доллар билан қўлга тушди

Андижонда “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг “Энергосавдо” филиали етакчи юрисконсулти йирик миқдорда пора талаб қилганликда ушланди. У электр энергиясидан нотўғри фойдаланиш бўйича ҳисобланган 788,4 млн сўмлик зарарни “бартараф этиб бериш” эвазига тадбиркордан 5 минг АҚШ доллари сўраган.

Маълум бўлишича, юрисконсулт жорий йилнинг 1 май куни сўралган маблағнинг 500 АҚШ долларини олган. Кейинчалик эса ДХХ ҳамда ИЖҚКД ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда қолган 4500 АҚШ долларини олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ДХХ фуқароларни коррупция ва бошқа қонунбузилиш ҳолатлари ҳақида 1520 қисқа рақами орқали хабар беришга чақирди. Мурожаат қилувчиларнинг шахси сир сақланиши кафолатланиши таъкидланган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид