Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Томас Бах Олимпиада шиори ўзгартирилиши мумкинлигини айтди
Олимпия ўйинлари шиори – «Тезроқ, баландроқ, кучлироқ» 3 ойдан кейин ўзгартирилиши мумкин. Бу ҳақда Халқаро Олимпия қўмитаси президенти Томас Бах матбуот анжуманида маълум қилди.
«Мен «Тезроқ, баландроқ, кучлироқ» шиорига «биргаликда» сўзини қўшишни таклиф қилгандим. Эндиликда бу таклиф ХОҚ аъзолари томонидан муҳокама қилинади ва 3 ойдан кейин шиор бироз ўзгариши мумкин», деб айтган Бах.
«Citius, Altius, Fortius! » шиори биринчи замонавий Олимпия ўйинлари бошланишидан 2 йил аввал – 1894 йилда тасдиқланган.
Ушбу иборани илк бор француз роҳиби Анри Мартин Дидон ўзи фаолият юритган коллежда спорт мусобақалари очилиши вақтида ишлатган. Замонавий Олимпия ўйинлари асосчиси барон Пьер де Кубертен ушбу иборани Олимпиада шиори сифатида таклиф қилган.
Март бошида Томас Бах янги 4 йиллик муддатга ХОҚ президенти лавозимига қайта сайланганди.
Мавзуга оид
22:55 / 26.03.2026
Трансгендер спортчиларга Олимпиада аёллар мусобақаларида иштирок этиш тақиқланди
23:00 / 22.02.2026
Хоккей бўйича АҚШ терма жамоаси 1980 йилдан буён илк бор Олимпиадада олтин медални қўлга киритди
22:00 / 22.02.2026
Норвегия қишки Олимпиада ўйинларида медал олиш бўйича рекорд натижага эришди
21:31 / 20.02.2026