Жаҳон | 22:45 / 22.04.2021
14137
1 дақиқада ўқилади

Бали яқинида йўқолиб қолган сувости кемасида 3 кунга етадиган кислород қолди

Бали соҳиллари яқинида йўқолиб қолган KRI Nanggala 402 сувости кемасида 72 соатдан кейин кислород тугайди. Бу ҳақда Индонезия ҳарбий-денгиз флоти бошлиғи Юдо Маргонога таяниб Сhannelnewsasia нашри хабар берди.

Фото: Флоранс Парли / Twitter

Маргононинг таъкидлашича, кемадаги кислород 24 апрел эрталабгача етади.

Маълум қилинишича, кема 250 метр сув остида босимга бардош бера оладиган қилиб қурилган. Унинг бортида 53 киши, жумладан, кема сардори, экипажнинг 49 аъзоси ва қурол бўйича 3 мутахассис бор.

Кемани қидириш амалиётига 21та кема, 5та самолёт ва 2та сувости кемаси жалб қилинган.

KRI Nanggala 402 билан алоқа у 21 апрелда Бали ороли яқинидаги машғулотлар вақтида шўнғиш учун рухсат олгандан 1,5 соат ўтиб йўқолган.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид