Жамият | 19:00 / 22.04.2021
12580
3 дақиқада ўқилади

Тошкентда халқаро илмий анжуман: «Инновацион таълим – халқаро тажрибалар, муаммо ва ечимлар»

21 апрел куни Тошкент шаҳридаги ЁДЖУ техника институтида «Инновацион таълим: халқаро тажрибалар, муаммо ва ечимлар» мавзусида халқаро илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди. 

Илмий-амалий анжуманда кўплаб нуфузли хорижий таълим муассасалари профессор ўқитувчилари ва илмий ходимлари, шунингдек, мактабгача таълим вазири ўринбосари ҳамда тингловчилар иштирок этди. 

Жумладан, Ўзбекистондаги Рус маданияти маркази вакили Томчани Людмила, Москва давлат педагогика университети профессори Янченко Владислав, AлмаУ асосчиси Aсилбек Кожахметов, Рус фан ва маданият марказининг рус тили дастурлари координатори Ирина Сулжина, Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазирининг биринчи муовини Қаҳрамон Aлимов, Aнока Рамсей номидаги Муниципал коллежининг Психология департаменти психологи Лаурие A.Волфе, Украина педагогика фанлар миллий академиясининг Педагогика институти илмий ходими Вера Чудакова ва бошқалар қатнашди. 

Халқаро илмий-амалий анжуманнинг яна бир эътиборли жиҳати айни вақтдаги ҳолат бўйича маърузачиларнинг фикр алмашиши бўлди. Яъни пандемик вазиятда таълим соҳасидаги ўзгаришлар, юзага келаётган муаммолар ҳам муҳокама қилинди. 

Ҳар бир маърузачи ўз мавзуси бўйича нафақат фикрлари, балки тажрибаларини ҳам ўртоқлашди. Хорижлик меҳмонлар ҳам мазкур анжуман ўзаро фикр ва тажриба алмашишга имконият эканини таъкидлашди. 

Психология фанлари доктори, ҳозирда ЁДЖУ техника университетида ишлаётган америкалик Лаурие A. Волфенинг сўзларига кўра, спикерлар таркиби жуда яхши ва ҳар бир спикер бир-биридан янги ғоялар олади.

«Мен психология фанлари докториман ва AҚШ элчихонаси томонидан ажратилган грант асосида ҳозир шу ердаман. Ҳозирда ЁДЖУ техника университетида ўқитувчи сифатида ишлаяпман. Бу ерда турли янги ғояларни ва инновацияларни ҳар куни кўришингиз, турли малакали спикерларни учратишингиз мумкин. Биз янги ғояларни янги йўллар билан ўргатишга ҳаракат қиламиз. Бугун ўрганганларимизни ким қайси соҳада ишласа, ўша соҳада қўллай олади деб умид қиламан», — дейди анжуман иштирокчиси Лаурие Волфе.

Aнжуман якунида қатнашчиларга сертификатлар ҳам топширилди.

Telegram: t.me/yodju

Facebook: fb.com/ytit.uz

Сайт: www.ytit.uz

Мавзуга оид