Ўзбекистон | 08:15 / 24.04.2021
3111
1 дақиқада ўқилади

Тожикистон ва Қирғизистон делегациялари Қўқон шаҳрига ташриф буюрди

Фарғона вилоятида “Чегараолди ҳудудлар интеграциялашуви – ривожланиш гарови” мавзусидаги Фарғона-Баткен-Сўғд халқаро бизнес-форуми иштирокчилари Қўқон шаҳрига ташриф буюрди.

Аввал хабар берганимиздек, Фарғона вилояти, Қирғизистоннинг Баткен вилояти ҳамда Тожикистоннинг Сўғд вилояти раҳбарлари ҳамда ишбилармон доиралари вакиллари иштирокида Фарғона вилоятида “Чегараолди ҳудудлар интеграциялашуви – ривожланиш гарови” мавзусидаги халқаро бизнес-форум бўлиб ўтмоқда. 23 апрель куни делегация аъзолари Қўқон шаҳрида бўлиб Худоёрхон ўрдаси тарихий мажмуасига ташриф буюрди.

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров бошчилигидаги меҳмонлар дастлаб, шу ерда ташкил этилган ҳунармандчилик кўргазмалари, ишлаб чиқарилган маҳсулотлар кўргазмаси билан танишдилар. Кўргазмадан ўрин олган миллий маҳсулотлардан ишланган маҳсулотлар Қирғизистон ва Тожикистон вакилларида катта қизиқиш уйғотди.

Учрашувда Қўқон ва Хўжанд шаҳарлари ўртасида тўғридан тўғри ҳамкорликни йўлга қўйишга келишиб олинди. Бу борада ҳар икки шаҳар ҳокимлари ҳамкорлик меморандумларини имзоладилар.

Мавзуга оид