Жаҳон | 11:10 / 25.04.2021
5335
1 дақиқада ўқилади

Францияда 140 кишига вакцина ўрнига физиологик эритма киритилди  

Фото: Getty Images

Франциянинг Эперне шаҳридаги эмлаш марказида хатолик туфайли 140 кишига Pfizer компаниясининг коронавирусга қарши вакцинаси ўрнига физиологик эритма (физраствор) киритилди.  

Le Point нашрининг хабар беришича, воқеа 20 апрелда юз берган. Ушбу хатолик ҳақида эмлаш марказининг ўзи хабар қилган. Марказ ходимлари барча 140 киши билан боғланиб, эритма хавфли эмаслигини айтиб, уларни тинчлантирган. 

Шундан кейин физраствор билан «эмланганлар»нинг бир қисми ҳақиқий вакцина қабул қилган, қолган қисми эса 28 апрелда эмланади.  

«Бундай ҳолатларнинг олдини олиш учун марказга қўшимча тиббий ходим жўнатилди», деб маълум қилинган хабарда.  

Франция соғлиқни сақлаш идоралари хатоликка нима сабаб бўлганига аниқлик киритмаган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид