Коронавируснинг ҳиндча штамми антитаналарга чидамли экани маълум бўлди
Ҳозирда мамлакатда ҳар тўрт кунда бир миллионга яқин кишида касаллик аниқланмоқда.
Коронавируснинг Ҳиндистонда аниқланган мутациялари янги штаммнинг ўта юқумли ва антитаналарга чидамли эканини кўрсатмоқда, деб маълум қилди Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти.
Тадқиқотлар натижаларига кўра, мутациялар антитаналар билан даволаш самарадорлигига таъсир кўрсатади ва уларнинг ижобий таъсирини йўқотади. Қайд этилишича, янги штамм, шунингдек, касалликни тез чақириш ва ўлимга олиб келиш хусусиятига эга.
ЖССТ вируснинг тез ўзгариши сабабларини ўрганмоқда. Оммавий тадбирлар ўтказилиши асосий омиллардан бири деб ҳисобланмоқда.
26 апрел куни Ҳиндистон соғлиқни сақлаш вазирлиги бир суткада 349,6 минг кишида коронавирус аниқланганини маълум қилди. Ҳозирда мамлакатда ҳар тўрт кунда бир миллионга яқин кишида касаллик аниқланмоқда.
24 март куни Ҳиндистонда коронавируснинг қўшалоқ мутацияга эга янги штамми аниқланганди.
Мавзуга оид
09:20
Моди Ҳиндистоннинг Украина бўйича музокараларда воситачилигини таклиф қилди
23:31 / 22.10.2024
Ҳиндистон авиакомпанияларига бир суткада бомба тўғрисида 50 га яқин ёлғон хабар келиб тушди
20:18 / 21.10.2024
Ҳиндистон ва Хитой чегарадаги кескинликни юмшатишга келишиб олди
13:50 / 21.10.2024