Азиз Абдуҳакимов Ўзбекистон аэропортлари Чимкент ва Ўш аэропортлари билан рақобатлашиши ҳақида гапирди
Туризм ва спорт вазирлиги 28 апрел куни зиёрат туризмини ривожлантиришнинг долзарб масалалари мавзусида халқаро давра суҳбати ўтказди.
Тадбирдан сўнг бош вазир ўринбосари, туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов журналистларга интервью берди, дея хабар бермоқда Kun.uz мухбири.
«Самарқандда янги қурилаётган аэропортни асосий аэропортлардан бири бўлади, деб кўзлаб турибмиз. Унинг қурилишига хусусий инвестор келиб, ўз маблағларини тиккан. У ерда янги терминал ташкил этиляпти. Йилига 1,5 млн., эҳтиёжга қараб 2,5 млн. йўловчига хизмат қилолади.
Нимага бизда аэропортларимиздан самарали фойдаланилмаяпти? Албатта, бу йўловчилар учун парвоз нархи юқорилиги билан боғлиқ. Янги хусусий Qanot Sharq Airlines ўз фаолиятини бошласа, кўплаб халқаро авиакомпаниялар Ўзбекистон авиабозорига кириб келса, рақобат пайдо бўлади. Табиийки, нархлар ҳам тушади.
Қўшни давлатлардан мисол келтиришимиз мумкин, Чимкент, Ўш орқали жуда катта йўловчилар оқими ўтмоқда. Нархлар тушиши орқали у ердаги оқимни Тошкент, Самарқанд, Бухородаги йирик аэропортларимизга қайтариш имкони пайдо бўлади», – деди Абдуҳакимов.
Мавзуга оид
10:51 / 23.11.2024
Тошкент аэропортида эшитиш қобилияти чекланган шахслар иш бошлади
19:02 / 21.11.2024
Фарғона аэропортида ҳаво кемаларини қабул қилишга вақтинчалик чекловлар жорий этилди
17:53 / 20.11.2024
Тошкент халқаро аэропортида учиб келиш залини реконструкция қилиш бошланди
20:03 / 18.11.2024