Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Шу кунгача 1 349 нафар аҳоли COVID-19'га қарши эмланди” - 5-оилавий поликлиника бош шифокори
Фото: KUN.UZ
Бугунги кунда Республика миқёсида COVID-19'га қарши кенг қамровли вакцинация жараёнлари олиб борилмоқда. Фарғона шаҳридаги 5-оилавий поликлиникада ҳам аҳолини эмлаш ишлари давом этмоқда. Kun.uz мухбири мазкур поликлиникада бўлиб, жараён билан танишди.
“Вакцинациянинг биринчи босқичи 1 апрелдан бошланган бўлса, шу кунгача 1 349 нафар аҳоли эмланди. Булардан 1300 таси AstraZeneca туридан, 49 таси Ўзбекистон-Хитой қўшма ишлаб чиқарилган вакцинаси билан эмланди.

Вакцинация бошлангандан буён вазиятни тўғри тушунган ҳолда аҳоли бу жараёнда фаол иштирок этиб келмоқда. 65 ёшдан юқори бўлган аҳоли ўртасида шу кунгача бирорта ножўя ҳолат сезганимиз йўқ. Вакцина олган фуқаролар 3 кун муддат ичида патронаж ҳамшира ва врачлар назорати остида бўлишади.
Шу кунгача биз 65 ёшдан юқори фуқаролар ҳамда тиббиёт ходимларини эмлаган бўлсак, 28 апрелдан бошлаб, барча 18 ёшдан юқори бўлган аҳоли ва диспансер назоратида бўлганларни ҳам эмлаш бошланди.” - дейди Kun.uz мухбири билан суҳбатда Фарғона шаҳридаги 5-оилавий поликлиника бош шифокори Ферузахон Мадалиева.

Мавзуга оид
10:12 / 23.02.2026
Фарғона шаҳридаги давлат боғчаларида болаларнинг оммавий заҳарланиши юз берди
17:45 / 30.01.2026
Фарғона шаҳрига Хитойдан 24 та автобус олиб келинди
21:28 / 14.12.2025
“Фарғонада у зўр эканини кўрсатиб қўймоқчи бўлган” – танишини машинада қасддан уриб ўлдирган шахс ишида ҳукм ўқилди
10:52 / 19.09.2025