Ўзбекистон | 10:09 / 30.04.2021
48254
2 дақиқада ўқилади

Коронавирус: Ўзбекистонда 2021 йилги антирекорд яна янгиланди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирус бўйича антирекордлар янгиланаётгани, кунлик касаллик қайд этилиши 402 нафарга етгани, шифохоналарда даволанаётганлар 3000 нафардан ошгани ва 2 нафар бемор вафот этгани ҳақида хабар берди.

«2021 йил 29 апрель ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 90808 (+402) нафарни ташкил этмоқда», дейилади хабарда.

Ўтган йил кузидан буён кунлик касалланиш кўрсаткичлари 400дан ошмаган, бир вақтнинг ўзида шифохоналарда давоналаётган беморлар сони 3 мингдан ошиши ўтган йил ёзидан буён кузатилмаганди. 2021 йилдаги рекорд кўрсаткич 23 апрель куни қайд этилган, ўша куни 399 кишида вирус аниқланганди.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 3 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
  • 5 нафари Андижон вилоятида,
  • 3 нафари Бухоро вилоятида,
  • 8 нафари Жиззах вилоятида,
  • 6 нафари Қашқадарё вилоятида,
  • 4 нафари Навоий вилоятида,
  • 4 нафари Наманган вилоятида,
  • 69 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 6 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 6 нафари Сурхондарё вилоятида,
  • 9 нафари Фарғона вилоятида,
  • 6 нафари Хоразм вилоятида,
  • 64 нафари Тошкент вилоятида,
  • 209 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:

  • Андижон вилоятида 18 нафар,
  • Қашқадарё вилоятида 3 нафар,
  • Навоий вилоятида 6 нафар,
  • Наманган вилоятида 6 нафар,
  • Самарқанд вилоятида 22 нафар,
  • Фарғона вилоятида 3 нафар,
  • Хоразм вилоятида 1 нафар,
  • Тошкент вилоятида 42 нафар,
  • Тошкент шаҳрида 192 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 87067 (+293) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил қилмоқда.

Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 649 нафарни ташкил қилди.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3092 нафар бемор даволанмоқда.

Мавзуга оид