Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ШҲТ давлатлари етакчилари Душанбеда ўтадиган юбилей саммитда иштирок этишини тасдиқлашди
Шанҳай ҳамкорлик ташкилотига аъзо барча давлатлар етакчилари ташкилотнинг Душанбеда 16–17 сентябрда ўтадиган юбилей саммитида иштирок этишларини тасдиқлашди. Бу ҳақда Россия президентининг ШҲТ масалалари бўйича махсус вакили Бахтиёр Ҳакимов маълум қилди.
«Юбилей саммитга барча етакчилар боришга тайёрлар», деб таъкидлаб ўтган Ҳакимов.
Унинг таъкидлашича, ШҲТ ташкил этилганининг 20 йиллигига бағишланадиган Душанбедаги саммит катта кўламли маданий дастурни ҳам ўз ичига олади.
«Тожикистон томони ШҲТ ҳақида хроникал-ҳужжатли фильм тайёрламоқда ва учун материаллар излаш билан шуғулланмоқда. Ташкилотнинг 20 йиллигига 10 йиллигидаги каби ШҲТнинг юбилей медали чиқарилади», деб маълум қилган дипломат.
ШҲТни ташкил этиш ҳақидаги декларация 2001 йил июнда Шанҳайда 6та давлат – Ўзбекистон, Хитой, Россия, Тожикистон, Қирғизистон ва Қозоғистон ўртасида имзоланган. 2017 йилда Ҳиндистон ва Покистон ҳам ШҲТнинг тўлақонли аъзоларига айланган. Ташкилот фаолиятида, шунингдек, 4та кузатувчи давлат – Афғонистон, Беларусь, Эрон ва Мўғулистон ҳамда 6та ҳамкор давлат – Озарбойжон, Арманистон, Камбожа, Непал, Туркия ва Шри-Ланка иштирок этади.
Мавзуга оид
19:03 / 07.10.2025
Тожикистон пойтахтида электр самокат ва гироскутерда юриш тақиқланди
15:24 / 08.01.2025
Душанбе шаҳрида Ўзбекистон савдо уйи очилди
20:19 / 08.08.2024
Тожикистонда Хитой билан ҳамкорликда ҳарбий база қурилиши рад этилди
09:59 / 19.01.2024