Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тожикистон пойтахтида электр самокат ва гироскутерда юриш тақиқланди
Шаҳар ҳокимияти шу тариқа йўл ҳаракати хавфсизлигини оширишни истамоқда. Тақиқ 2030 йилгача амал қилади.
Фото: Asia-Plus
Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида 2030 йилгача электр самокатлар, электр скутерлар ва бошқа шахсий транспорт воситаларида ҳаракатланиш тақиқланди, белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилганлари бундан мустасно. Бу ҳақда Тожикистон пойтахти ИИББ хабар берди.
Шахсий ҳаракатланиш воситаларининг (ШҲВ) пойтахтнинг автомобил йўллари ва пиёдалар зоналарида ҳаракатланиши тақиқланади, махсус ажратилган жойлар бундан мустасно.
Тақиқ ҳақидаги қарорни Душанбе халқ депутатлари кенгаши қабул қилди. Шу тариқа шаҳар ҳокимияти йўл ҳаракати хавфсизлигини оширишни истамоқда. ИИББ маълумотларига кўра, йил бошидан буён Душанбе шаҳрида электр скутерлар ва электр самокатлар иштирокида 26 та ЙТҲ содир бўлган. Оқибатда уч киши ҳалок бўлган, яна 24 киши тан жароҳати олган.
«Таҳлиллар шуни кўрсатадики, бундай бахтсиз ҳодисаларнинг асосий сабаблари қуйидагилардир: эътиборсизлик ва йўл ҳаракати қоидалари талабларига риоя қилмаслик, юқори тезликда ҳаракатланиш, қарама-қарши йўналишга чиқиш, вояга етмаганлар ва ўсмирлар томонидан электр скутерни бошқариш», деб қайд этди милиция.
ШҲВ - бу двигател ёрдамида ҳаракатланиш учун мўлжалланган бир ёки бир нечта ғилдиракларга (роликларга) эга бўлган транспорт воситаси. ШҲВ таркибига электр самокат ва электр скутердан ташқари электр скейтборд, моноғилдирак, сигвей, гироскутер ва бошқа шу каби воситалар ҳам киради.
Мавзуга оид
14:40 / 18.12.2025
Одинцоводаги қотиллик. Ҳозиргача нималар маълум?
08:45 / 18.12.2025
Раҳмон: чегара келишувлари Марказий Осиёда ишонч ва барқарорликни кучайтирди
20:41 / 15.12.2025
Тожикистон Ўзбекистондан электр энергия олишни бошлади
19:17 / 14.12.2025