09:50 / 03.05.2021
6394

Чироқчида қиз болани калтаклаган йигитга жиноий иш қўзғатилди

Ижтимоий тармоқларда «Чироқчи тумани ҳокимлиги ёнида бир қиз калтакланган»и ҳақида видеолавҳа тарқалганди.

Қашқадарё вилоят ИИБ ахборот хизматининг хабар беришича, воқеа 2021 йил 24 апрель куни соат 22:00ларда Чироқчи тумани Мустақиллик кўчасидаги автошохбекатда содир бўлган. Унда фуқаро Т.Н.ни ўзига нотаниш бўлган шахс уриб тан жароҳати етказган.

Олиб борилган терговга қадар текширувда аниқланган ҳолатлар бўйича  2021 йил 2 май куни Жиноят Кодексининг 277-моддаси 1- қисми(Безорилик) билан жиноят иши қўзғатилиб,  тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тергов жараёни Қашқадарё вилояти прокуратураси томонидан назоратга олинган.

Top