Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Европа банклари Visa ва Mastercard рақобатчисини ташкил этиш учун 30 млн евро йиғди
EuroCommerce ассоциациясининг маълумот беришича, Европада ҳар бешта транзакциянинг тўрттаси Mastercard ва Visa орқали амалга оширилади.
Фото: investopedia
Европанинг 30дан ортиқ йирик банклари ва молия компаниялари тўлов бозоридан Америка сервисларини сиқиб чиқарадиган тўлов сервисини ташкил этиш учун 30 млн евро йиғди, деб ёзмоқда Financial Times.
Европа тўлов сервиси харидорларга дўконларда ва онлайн тўловни амалга ошириш, пул ўтказиш ва банкоматларда нақд пул ечиб олиш имконини бериши лозим.
«Ғоямиз PayPal, Mastercard, Visa, Google ва Apple тўлов сервисларига қарши тура оладиган тўлов гигантини яратиш», — деди Европа тўлов ташаббуси (EPI) раҳбари Йоахим Шмалцл.
Ушбу сервисни ишлаб чиқиш билан шуғулланаётган компаниялар орасида Deutsche Bank, BNP Paribas, ING, UniCredit ва Santander банклари бор.
Сервис 2022 йил бошида ишга тушиши, йилнинг иккинчи ярмида эса фаолиятини кенгайтириши режалаштирилган.
EuroCommerce ассоциациясининг маълумот беришича, Европада ҳар бешта транзакциянинг тўрттаси Mastercard ва Visa орқали амалга оширилади. Шмалцлнинг сўзларига кўра, бундай устунлик харидорлар ва сотувчиларга зиён келтириши мумкин.
«Биз бу «олигополия»га рақобатчини ташкил этмоқчимиз ва Европада сотувчи ҳамда истеъмолчиларга реал танловни таклиф қилмоқчимиз», — деди у.
Унинг сўзларига кўра, Европада ҳеч ким ёлғиз ўзи Америка тўлов сервислари билан рақобат қила олмайди.
«Биз бирлашганимиздагина бунга имконият пайдо бўлади», — деб қўшиб қўйди Шмалцл.
Мавзуга оид
14:34 / 04.03.2026
Европада газ нархи сўнгги уч йилдаги энг юқори даражага етди
07:43 / 04.03.2026
Африка қандай бўлиб ташланган? Европанинг мустамлака харитаси
20:42 / 21.02.2026
АҚШ ҳарбий самолётлари Европа ва Арабистондаги базалар орасида мунтазам қатнамоқда – ОАВ
15:22 / 21.02.2026