Иқтисодиёт | 16:23 / 04.05.2021
11061
1 дақиқада ўқилади

«E-auksion» ғолибларига ҳуқуқий маслаҳат берувчи янги платформа ишга туширилди

«E-auksion»да онлайн-аукцион савдолари натижаларининг мониторинги бўлими ташкил этилди. У турли йўналишларда ўтказилган савдолар натижаси, ғолибларнинг мулкни қўлга киритиши билан боғлиқ масалалар билан шуғулланади.

«E-auksion»да савдо натижаларини мониторинг қилувчи тузилма иш бошлади.

Қайд этилишича, «E-auksion» савдо майдончаси фаолиятини самарали ташкил этиш, онлайн савдолар иштирокчилари манфаатларини ҳимоялаш мақсадида «Электрон онлайн аукционларни ташкил этиш маркази»нинг янги таркибий тузилмаси тасдиқланди.

Унга кўра, турли йўналишларда ўтказилган савдолар натижаси, ғолибларнинг мулкни қўлга киритиши билан боғлиқ масалалар билан шуғулланувчи Онлайн-аукцион савдолари натижаларининг мониторинги бўлими ташкил этилди.

«Эндиликда савдо майдончасида ташкил этилган савдоларда иштирок этиб ғолиб бўлган қатнашчиларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича Марказ ходимлари иш олиб боради. Ғолибларга ҳуқуқий маслаҳат бериш ва уларни тўғри йўналтириш бўлимнинг асосий вазифаси ҳисобланади», – дейилади расмий хабарда.

Aввалроқ, «E-auksion» қандай тартибда ўтказилиши, рўйхатдан ўтиш ва закалад миқдори ҳақида маълумот берилганди.

Мавзуга оид