Фан-техника | 16:00 / 04.05.2021
31780
6 дақиқада ўқилади

«Expert Pro» МЧЖ – IT-хизматлари бозори етакчиларидан бири

Замонавий ҳаётимизни коммуникация воситаларисиз тасаввур этиш қийин. Мисол учун, уйдан чиқдингиз ва мобил телефонингизни унутдингиз, демак бу сиз неча вақтга ҳаётдан «ортда» қолдингиз, дегани. Ўтган йилдаги воқеалар онлайн хизматлар ва тизимлар ривожланиши учун катта туртки берди.  Бугунги реаллик – бу «масофадан туриб» деб номланувчи ишлар, онлайн форматидаги анжуманлар, семинарлар, учрашувлар ҳамда оддий мулоқотлар ўтказишдир. Давлат идоралари ва бизнес вакилларини шубҳасиз, бир савол ҳавотирга солиши мумкин: мана шундай шароитларда ўз ташкилотингизда қандай қилиб ишни самарали, саводли, энг муҳими хавфсиз йўлга қўйиш ва бизнес-жараёнларни оптималлаштириш мумкин?

Буни ахборот-коммуникация технологияси соҳасининг профессиональ ва сифатли ёрдамисиз бажариш қийин. Маҳаллий ва хорижий компанияларнинг ишончли IT-ҳамкори – «Expert Pro» МЧЖ профессиональ IT хизматлари соҳасида  етакчи компания саналади. Компания IT-инфратузилмаларини лойиҳалаштириш, қуриш, модернизация қилиш ва оптималлаштириш, уни 24/7 режимида қўллаб-қувватлаш, IT ва ахборот хавфсизлигини ўрганиш, шунингдек, корпоратив ахборот тизимларини жорий этиш ва созлаш хизматларини таклиф этади.

 «Expert Pro» МЧЖ мутахассислари IT-аудит ва IT-консалтинг ўтказишади, техник ёрдам кўрсатишади, ҳужжатларни ишлаб чиқишади, лойиҳани тўлиқ шаклда бошқарган ҳолда аниқ вазифалар учун бизнес-жараёнлар ҳамда тизимни яратиб, оптималлаштиришади. Мазкур вазифаларни фақатгина IT-саноатининг барча нозик жиҳатларини яхши билувчи профессионаллар жамоасигина бажара олиши мумкин.  «Expert Pro» МЧЖ ўзига IT-муҳандислар, бизнес-консультантлар ҳамда таҳлилчилар, фулстек-дастурчилар ва бошқаларни жамлаган айнан мана шундай жамоа ҳисобланади.

Бугунги кунда IT-саноатнинг жаҳон бозори жадаллик билан ривожланиб бормоқда ва бунда сўнгги инновациялардан хабардор бўлиш жуда ҳам муҳим.  Айнан шунинг учун, компанияда профессиональ тайёргарлик ва янги ваколатларни ривожлантиришга катта эътибор қаратилади. Мутахассисларнинг малака ва тажрибалари ҳар йили HPE MASE, Cisco CCIE, VMware VСP, Microsoft MCSE, Oracle ASP, NetApp СDA каби халқаро сертификатлар билан мустаҳкамланиб борилади. Кўп қиррали жамоанинг яхши мувофиқлаштирилган иши бизнес учун индивидуаль ёндошув ва энг яхши бизнес ечимларни тақдим этган ҳолда компанияга ҳар қандай мураккабликдаги лойиҳаларни амалга оширишга имкон беради.

Буюртмачилар билан ишлаш қандай кечади? Ҳамкорликнинг дастлабки босқичда IT-компания мутахассислари бошланғич IT-инфратузилмалар таҳлилини ўтказиб, буюртмачига фойдали бўлиши мумкин бўлган асосий йўналишларни аниқлашади.  Кейин вазифалар белгиланади ва ҳар бир мижоз учун  индивидуаль ечимлар топилади.

Масалан:

  • IT-инфратузилмалари ҳамда МҚИМ структураларини лойиҳалаштириш, яратиш ва оптималлаштириш – ташкилот ишини замонавий воситалар билан таъминлайди;
  • IT ва ахборот хавфсизлигини текшириш – сизнинг муассасангиз IT ҳолати ҳақида мустақил экспертлар баҳосини олишингизга имкон беради;
  • 24/7 режимида техник хизмат – IT-ресурсларини ишламай қолишдан сақлайди ва муаммони тезкорлик билан муваффақиятли ҳал этишга ёрдам беради;
  • Мижозлар билан муносбатларни бошқариш тизими  (CRM) – коммуникация самарадорлигини кўтариш ва савдо ҳажмини оширишга хизмат қилади;
  • IT-жараёнларни бошқариш тизими (Service Desk) – инсон омилидан воз кечган  ҳолда ҳисобларни реаль вақт режимида юритиш имкониятини тақдим этади;
  • Бизнес-жараёнларни авто автоматизации бизнес-процессов - обеспечивает оперативность и обоснованность в принятии решений.

Ўз буюртмачиларига сифатли профессиональ IT-хизматлар, шунингдек, энг яхши ечимларни тақдим этган ҳолда Expert Pro ўзини ишончли ва узоқ муддатли ҳамкор сифатида намоён эта олди. Ҳозирги кунда ҳам давлат, ҳам хусусий сектор ташкилотлари ва муассасалари компаниянинг ҳамкорлари саналади. Улар орасида: Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси,  Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Жизмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Миллий кутубхонаси,  «Uzinfocom» ДУК, Ўзбекистон Республикаси ИИВ,  Тошкент шаҳар ИИББ, Инфинбанк, Равнақбанк, Алоқабанк, МБПМ, Клик, Нова Груп, Шарқ Телеком, Ўзгашклити, Ўзбекнефтгаз ва бошқалар.

2019 йилнинг декабрь ойида IT-компания миллий ва халқаро стандартларга кўра ISO 9001:2015 прошла сертификациясидан ўтди. Тўпланган тажриба ҳамда мижозларга пухта тузилган хизмат кўрсатиш тизимини қўллаш ишларни сифатли ва ўз муддатида бажаришга ёрдам беради.

Бугунги кунга келиб «Expert Pro» МЧЖ жамоаси томонидан 85дан ортиқ майдонларда лойиҳалар муваффақиятли амалга оширилган. IT-тизимларини техник қўллаб-қувватлаш ва кузатиб бориш соҳасида компания мижозлардан 6000га яқин мурожаатларни рўйхатдан ўтказган. Улардан 98 фоизи хизмат даражаси талаблари (SLA)га мувофиқ бажарилди. Консалтинг ишлар орасида 23та жараён ва 5 каталог хизматларни оптималлаштириш ва автоматлаштиришга эришилди.

Компания муваффақиятининг асосий қисмини ҳар бир ходимнинг профессионаллиги ва бутун жамоанинг бирдамлиги ташкил этади. «Expert Pro» МЧЖ ўзининг ишдаги қадриятлари – инновационлик, профессионаллик ҳамда масъулиятлиликка таянган ҳолда тақдим этаётган хизматлар портфелини кенгайтириш ҳамда тажриба ва билимларини янада мукаммаллаштиришни мақсад қилган.

Более детальную информацию об услугах ит-компании Expert Pro IT-компаниясининг хизматлари ҳақида янада батафсил маълумотларни сиз қуйидаги сайтда топишингиз мумкин:  

http://expertpro.uz/?utm_source=kun.uz&utm_medium=article&utm_campaign=pr

Биз билан алоқага чиқинг:

Манзил: Ўзбекистон, Тошкент ш., М-5, А.Темур к., 46-А

Ягона маълумот маркази:+99878 147-0037

Email: info@expertpro.uztel:+998781470037

Сайт: www.expertpro.uz

Реклама ҳуқуқи асосида