22:12 / 05.05.2021
39932

2020 йилда дунёда электромобиллар сотилиши бўйича рекорд қайд этилди

Ўтган йили Европада 1,4 млн, Хитойда 1,2 млн ва АҚШда 295 минг дона электромобил сотилган. 

2020 йилда дунёда рекорд миқдорда – 3 млн дона электромобил сотилди, ўсиш аввалги йилга нисбатан 41 фоизни ташкил этди, деб хабар бермоқда Онадўлу агентлиги.

Харидорлар электромобил сотиб олиш учун 120 млрд доллар сарфлаган бўлиб, бу 2019 йилдаги кўрсаткичдан 50 фоизга юқори.

2020 йилда дунё бўйича автомобиллар савдосида электромобиллар сотуви улуши 4,6 фоизни ташкил этди.

Дунёдаги электромобилларнинг умумий сони 10 млн донадан ошди.

Ўтган йили Европада 1,4 млн, Хитойда 1,2 млн ва АҚШда 295 минг дона электромобил сотилган. 

Хитойдаги электромобиллар сони 4,5 млн донага, Европада эса 3,2 млн донага етган.

Top