Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда тадбиркор 1,6 млрд сўм банк маблағларини талон-торож қилгани айтилмоқда
«Г.К.» МЧЖ раҳбари Д.С. ва фуқаро А.У. банк филиалидан савдо фаолиятини ривожлантириш учун 1,6 млрд сўм пул олган. Бироқ савдо фаолиятини ривожлантирмасдан, бошқа мақсадда сарфлаган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ахборот хизмати хабар берди.
Хабарда ёзилишича, АТБ «Микрокредитбанк» вилоят минтақавий филиали масъуллари Департаментнинг Қашқадарё вилоят бошқармасига мурожаат қилган. Ўтказилган терговга қадар текширувда, «Г.К.» МЧЖ раҳбари Д.С. ва фуқаро А.У. банк филиалидан савдо фаолиятини ривожлантириш учун олган 1,6 млрд сўм маблағни шахсий эҳтиёжларига сарфлагани ҳамда гаровга қўйилган бино ва автотранспорт воситасини банк муҳрини қалбакилаштириш йўли билан таъқиқдан чиқариб, банд солинган автомашинани бошқа шахсга сотиб юборганлиги аниқлангани айтилмоқда.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг 167-моддаси (талон-торож қилиш), 228-моддаси (ҳужжатларни қалбакилаштириш) ва 233-моддаси (банд солинган мулкни қонунга хилоф равишда тасарруф этиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
11:50 / 28.08.2025
Ўзбекистонда Евроосиё банкининг лицензияси бекор қилинди
20:02 / 14.07.2025
Интерпол қидирувида бўлган Ўзбекистон фуқаросини АҚШда қўлга олди
09:40 / 16.05.2025
Фарғонада бюджетдан ажратилган субсидия талон-торож қилингани аниқланди
15:44 / 14.05.2025