Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғонада бюджетдан ажратилган субсидия талон-торож қилингани аниқланди
Давлат бюджетидан ажратилган субсидия маблағлари айрим мансабдор шахслар томонидан талон-торож қилингани фош этилди.
Бош прокуратура маълум қилишича, Фарғона шаҳар Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлимининг мансабдор шахслари томонидан 29 нафар ҳақиқатда ишсиз бўлмаган шахсларга 145 млн сўмлик субсидиялар асоссиз равишда берилганлиги аниқланди.
Субсидия ажратиш ҳақида мурожаат қилмаган 8 нафар шахсларга 34,2 млн сўмлик субсидиялар қонунга хилоф равишда ажратилгани маълум бўлди.
Субсидия олиш учун ҳақиқатда мурожаат қилмаган фуқаролар номига уларнинг хабарисиз гўёки уларга субсидия асосида 21 млн сўмлик тикув машиналари берилганлиги ҳақида сохта ҳужжатлар расмийлаштирилиб, маҳсулотлар ўзлаштирилган.
Оқибатда мансабдор шахслар ва бошқалар томонидан 213 млн сўмлик жуда кўп миқдордаги давлат бюджети ҳисобидан ажратилган субсидия маблағлари талон-торож қилинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а” банди (фирибгарлик жуда кўп миқдорда) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Европа Иттифоқининг 18-санкциялар пакети Россияга қандай таъсир қилади?
Жаҳон | 23:12 / 21.07.2025
Уй сотиб олишда алданиб қолмаслик учун нималарга эътибор қилиш керак?
Кўчмас мулк | 16:30 / 21.07.2025
Супер-контрактни бўлиб-бўлиб тўлаш мумкинми?
Таълим | 11:29 / 21.07.2025
Давлат ОТМга қабул квоталари тасдиқланди
Таълим | 11:09 / 21.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Сурия расмийлари Сувайдадан бадавий оилаларни эвакуация қилишни бошлади
Жаҳон | 09:09
-
Kouzon corporations Ўзбекистонда кадрлар тайёрлаш бўйича ўқув марказларини ташкил этади
Ўзбекистон | 09:00
-
Microsoft сервер дастурий таъминотига ҳакерлар ҳужуми ҳақида маълум қилди
Жаҳон | 08:40
-
Германия банки Ўзбекистонда бизнесни молиялаштириш лойиҳасини амалга оширади
Иқтисодиёт | 08:32
Мавзуга оид

20:02 / 14.07.2025
Интерпол қидирувида бўлган Ўзбекистон фуқаросини АҚШда қўлга олди

15:44 / 14.05.2025
Балиқчида масъуллар бюджет маблағларини сохта ҳужжатлар билан ўзлаштиргани аниқланди

09:14 / 05.04.2025
Электр тармоқлари корхонаси ходими 1 млрд сўмлик электрни талон-торож қилди

16:08 / 28.03.2025