Жаҳон | 16:23 / 10.05.2021
4717
1 дақиқада ўқилади

Путин ва Жапаров телефон орқали мулоқот қилди. Қирғизистон президенти май охирида Москвага боради  

Суҳбат Россия томони ташаббуси билан ўтказилди. Путин ва Жапаров икки томонлама ҳамкорлик ва Қирғизистон-Тожикистон чегарасидаги можаро билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилди.

Фото: kremlin.ru

Қирғизистон президенти Садир Жапаров Россия президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Қирғизистон президенти сайтида хабар қилинди.

 Хабарда айтилишича, суҳбат Россия томони ташаббуси билан ўтказилди. Путин ва Жапаров икки томонлама ҳамкорлик ва Қирғизистон-Тожикистон чегарасидаги можаро билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилди.

 «Владимир Путин Россия Федерацияси Қирғизистон Республикасига чегараолди низосининг гуманитар оқибатларини бартараф этишда зарур ёрдамни кўрсатишини билдирди», — дейилади хабарда.

 Суҳбат якунига кўра, томонлар Жапаровнинг май ойи охирида Москвага ташриф амалга ошириши бўйича келишиб олган. Бўлажак ташриф давомида икки томонлама ҳамкорлик масалалари муҳокама қилиниши кутилмоқда.

 Аввалроқ Путин Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон билан Москвада ўтказган учрашувида Россиянинг Тожикистондаги ҳарбий базаси мустаҳкамланишини айтганди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид