Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Ўзтрансгаз» АЖ ва «Rothschild & Cie» компанияси ўртасида ҳамкорлик шартномаси имзоланди

Ўзбекистон ва Франция республикалари ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг 8-йиғилишида «Ўзтрансгаз» АЖ ва «Rothschild & Cie» компанияси ўртасида ҳамкорликка оид келишув имзоланди. Келишув доирасида қарздорлик портфелини баҳолаш, халқаро банк кредитларини олиш орқали молиялаштиришни жалб қилиш каби йўналишларда фаолият олиб бориш кўзда тутилган.

Ҳамкорлик натижасида жорий қарз портфели ҳамда уни қайта молиялаштиришнинг батафсил жадвали ишлаб чиқилади. Шунингдек, келгусидаги молиялаштириш таклифларини кўриб чиқиш, кредит сифатини ошириш механизмлари бўйича иш олиб борилади. Йирик инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш доирасидаги лойиҳавий молиялаштиришнинг мақбул вариантларини кўриб чиқиш юзасидан ҳам ҳамкорлик қилиниши режалаштирилган.

Маълумот учун: «Rothschild & Cie» компанияси инвестиция-банк хизматлари, корпоратив банк хизматлари, активларни бошқариш каби йўналишларда фаолият олиб борувчи йирик халқаро ташкилотлардан бири саналади.
«Ўзтрансгаз» АЖ Ахборот хизмати
Мавзуга оид
12:33 / 08.02.2025
Анорбанк Энергетика вазирлиги ва Ўзтрансгаз биноларини сотиб олди
17:00 / 27.12.2024
Газлидаги бошқарма цехида янги двигатель ўрнатилди
18:04 / 14.09.2024
Йирик энергетика корхоналарининг солиқ тўловлари кескин қисқаришда давом этмоқда
19:00 / 19.08.2024