12:29 / 15.05.2021
1956

Ўзбекистон туманига 40 000 КвА қувватга эга бўлган электр трансформатор пункти ўрнатилмоқда

Фарғона вилоятининг Ўзбекистон туманидаги “Яйпан” нимстанциясига қуввати 40 000 КвА бўлган янги электр трансформатори олиб келинган. У вилоятда битта экани айтилмоқда. 

Ўзбекистон туманидаги 110/35/10 кВли “Яйпан” нимстанциясига 40 000 КвА қувватга эга бўлган янги трансформатор пункти ўрнатилмоқда. Таъкидланишича, вилоятда ягона дея ҳисобланаётган ушбу улкан қувватли трансформатор пунктининг қиймати 7,5 млрд сўмни ташкил этади. 

“Фарғона” ҲЭТК ФЖ матбуот хизматидан олинган маълумотларга кўра, мазкур янги ТПни ўрнатиш ишлари кеча 14 май куни бошланган. Жараёнга 50 дан ортиқ мутахассис, махсус техника ва кранлар жалб этилган. Янги трансформатор 15 май куни тўлиқ ишга туширилиши режалаштирилган.

ТП тўлиқ ишга тушиши билан 20 мингдан ортиқ аҳоли хонадони ва 150 дан ортиқ улгуржи истеъмолчига сифатли электр энергияси билан таъминланиши маълум қилинган. 

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг ноябр ойида Ўзбекистон туманидаги “Яйпан” нимстанцияси фавқулодда аварияли ҳолатда ўчиб, тумандаги ўндан ортиқ қишлоқ суткалаб электр энергиясисиз қолган эди.

Top