Тожикистонда сел ва кўчки оқибатида 9 киши ҳалок бўлди, юзлаб фуқаролар хавфсиз жойга кўчирилди
Бир неча кун давомида ёғган кучли ёмғир туфайли Тожикистон жанубидаги 15 та туманда сел келиши кузатилган. Табиий офат натижасида бир қанча туман ва шаҳарлардаги кўплаб турар жойларга, электр тармоқлари, йўлларга жиддий талафот етган.
Жомий тумани ҳудудида ёғин миқдори ҳаддан зиёд кўп бўлгани учун тупроқ кўчиши кузатилган. Оқибатда 100 гектар унумдор ерга зарар етган. Бундан ташқари, 112 та уй вайрон бўлган. Сел ва кўчки йўл ва кўприкларни, экин майдонларини ювиб кетган.
Фавқулодда вазиятлар қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, шу пайтгача табиий офат натижасида 9 киши ҳалок бўлган. Фожиа қурбонларининг айримлари фалокат пайтида машинада бўлган, айримлари сувда оқиб кетган. Ҳисорда пода боқаётган чўпон ҳам ҳалок бўлгани айтилмоқда.
Табиий офатлар зарарини аниқлаш ва оқибатларини бартараф этиш бўйича бош вазир Қоҳир Расулзода бошчилигида ҳукумат комиссияси тузилган. Комиссия таркибидан куч тузилмалари раҳбарлари, вазирлар ҳамда ҳокимлар ўрин олган. Айни пайтда сел ва кўчкидан зарар кўрган даҳа ва кўчаларни лой қатламидан тозалаш давом этмоқда.
Юзлаб тожикистонликлар хавфсиз ҳудудларга эвакуация қилинган. Улар учун палаткалар ташкил этилган. Бош вазир Қоҳир Расулзода мутасаддиларга 10 кун ичида жабрланганлар учун янги аҳоли пункти барпо этиладиган жойни аниқлаш бўйича кўрсатма берган. У табиий офатдан жабр кўрган аҳолига янги уйлар қуриши учун барча қурилиш материаллари тақдим этилиши, лозим бўлса, қурилиш ишларига ҳам кўмаклашилишини маълум қилган.
Фавқулодда вазиятлар қўмитаси маълумотларига кўра, янги кўчкилар хавфи Тожикистонда 17 майгача сақланиб қолади.
Мавзуга оид
16:34 / 17.11.2024
Болалар омбудсмани ёш болалар хивчин билан савалангани акс этган видеога муносабат билдирди
12:26 / 15.11.2024
Роғун ГЭСдаги авария оқибатида 3 киши ҳалок бўлди
20:46 / 07.11.2024
Президент 10 та сел сув омбори қуриш ишларини бошлашни буюрди
19:32 / 31.10.2024