Ўзбекистон | 15:06 / 18.05.2021
7607
1 дақиқада ўқилади

Электромобилларни сотиб олиш ёки вақтинчалик олиб кириш учун йиғим бекор қилиниши мумкин

Бугун, 18 май куни, Қонунчилик палатасининг ялпи мажлиси бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда парламент матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, ялпи мажлисда депутатлар “Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда кўриб чиқяптилар.

Лойиҳада тадбиркорлик субъектларини янада қўллаб-қувватлаш, коронавирус пандемиясининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш ҳамда аҳоли даромадларини оширишга қаратилган нормалар ўз аксини топмоқда.

Қонун лойиҳаси билан электр двигатели орқали ҳаракатланадиган автомототранспорт воситаларини сотиб олиш ва (ёки) Ўзбекистон Республикаси ҳудудига вақтинчалик олиб кириш учун йиғим тўлашдан озод этилиши назарда тутиляпти. 

Муҳокамалар давом этмоқда, дейилади хабарда. 

Мавзуга оид