Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижонда поезддан чиққан учқун сабаб арчалар ёниб кетгани ҳақидаги хабарга муносабат билдирилди
Kun.uz мобил мухбири томонидан Андижон шаҳридаги Андижон давлат университети кўчасидан поезд ўтиб кетганидан сўнг арчалар ёниб кетгани айтилган видео келиб тушган эди. Mобил мухбирнинг айтишича, поезддан учқунлар арчаларга сачраган.
Мазкур видеога Андижон вилояти ФВВ вилоят бошқармаси томонидан муносабат билдирилди. Дастлабки маълумотга кўра, қуриган ўтлар йўлнинг четига ташланган сигарета қолдиғи туфайли ёниб кетган.
Андижон вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг иккита ёнғин-қутқарув гуруҳи ёнғин содир бўлган жойга етиб борган ва ёнғин қисқа муддатда бартараф этилган.
Ҳодиса оқибатида жароҳатланган ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Мавзуга оид
12:53 / 24.02.2026
Андижон вилоятида инфратузилма лойиҳалари молиялаштирилиши кучайтирилади
10:20 / 21.02.2026
Учтепадаги бозор ёнғини бўйича қўшимча тафсилотлар маълум қилинди
09:20 / 21.02.2026
Изза қурилиш бозори ҳудудида ёнғин содир бўлди
08:22 / 20.02.2026