Жаҳон | 08:04 / 19.05.2021
12149
2 дақиқада ўқилади

Ҳиндистонлик йигит оиласига коронавирус юқтирмаслик учун 11 кун дарахтда ўтирди

Фото: twitter.com

18 ёшли ҳиндистонлик Рамават Шива Найк коронавирусга чалингач, яқинларига вирусни юқтирмаслик учун ўзини яккалашга қарор қилди ва 11 кун дарахт тепасида ўтирди.

The Print нашрининг хабар беришича, Теланган штатида яшовчи талаба йигитга беморлар билан тўлиб-тошган шифохоналарда жой топилмаган. Унинг оиласи бир хонали кичик уйда яшагани сабабли йигит ўзини яккалаш учун ягона хавфсиз жой дарахт бўла олиши мумкин деб қарор қилган.

У дарахтда бамбукдан ўзига кичкина супача ясаб, унга кўрпача тўшаган. Йигитнинг ота-онаси унга егулик ва сувни челак ёрдамида узатиб турган. Йигит ёзилиш учун кечаси далага борган. Шива дарахтдаги аксарият вақтини телефон билан ўтказган.

Ушбу воқеа маҳаллий ОАВда овоза бўлгач, Шивага унинг қишлоғи яқинидаги ҳостелда карантинни ўташи учун жой ташкиллаштириб берилган. Йигит энди карантиннинг қолган қисмини шинамроқ шароитларда ўтказа олади.

Таъкидланишича, Шива ўз қишлоғида оиласи хавфсизлиги учун бундай йўл тутган ягона одам эмас. Маҳаллий аҳолининг таъкидлашича, ўзини яккалашига тўғри келган баъзи одамлар буни ваннахонада ёки далада амалга оширган.

Айни вақтда Ҳиндистонда ўта оғир эпидемиологик вазият давом этмоқда. Охирги ҳафталарда мамлакатда ҳар куни юз минглаб янги беморлар қайд қилинмоқда. Халқаро ёрдамга қарамай, мамлакат шифохоналарида койкалар ва кислород етишмаяпти, вирусдан вафот этганлар жасадлари эса кўчаларда ёқилмоқда ва баъзи ҳолатларда дарёларга ташлаб юборилмоқда.

 

Мавзуга оид