Жаҳон | 00:06 / 20.05.2021
7025
2 дақиқада ўқилади

Марокаш подшоҳини шантаж қилишда гумонланган икки француз журналисти суд олдида жавоб беради

Фото: Reuters

Марокаш подшоҳи Муҳаммад VI’ни шантаж қилишда гумонланган икки француз журналисти суд олдида жавоб беради. Бу ҳақда Agence France-Presse (AFP) ахборот агентлиги манбаларга таяниб хабар берди.

Суд олдида Эрик Лоран ва Катрин Грасье жавоб беради. Шу билан бирга, улардан товламачилик бўйича айбловлар олинган.

Журналистлар 2015 йил Парижда ушланган. Тергов маълумотларига кўра, улар Марокашнинг Франциядаги элчихонасига мурожаат қилиб, подшоҳлик ва Муҳаммад VI ҳақида китоб ёзишда кўмак кўрсатишни сўрашган. Журналистлар подшоҳлик уйи вакиллари билан учрашувда китоб подшоҳнинг шаънига доғ тушириши мумкинлигига шама қилишган ва уни чоп этмаслик учун 3 млн евро сўрашган.

Марокашлик дипломатлар ушбу вазият юзасидан Франция мутасадди идораларига мурожаат қилишган. Шундан кейин журналистлар билан Париждаги кафелардан бирида учрашув ташкиллаштиришга қарор қилинган. Журналистлар ўзлари сўраган пулни олганларидан кейин ҳибсга олинган.

Лоран ва Грасье Францияда таниқли журналистлар бўлиб, улар асосан журналистик суриштирувлар билан шуғулланишган. Жумладан, Лоран банк соҳасидаги фирибгарликлар, нефт бизнеси, Яқин Шарқдаги сиёсат мавзулари бўйича бир нечта китоб чоп этган. Грасье эса собиқ президент Николя Саркози сайлов кампаниясининг Ливия собиқ етакчиси Муаммар Каззофий томонидан эҳтимолий молиялаштирилиши бўйича суриштирув олиб борган.

Улар аввалроқ ҳам Марокаш мавзусида китоб ёзиб, унда подшоҳ Муҳаммад VI’ни салбий жиҳатдан ёритишган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид