Ўзбекистон | 17:41 / 20.05.2021
4234
1 дақиқада ўқилади

Цемент ишлаб чиқариш ҳажми 27 фоизга ошди

2021 йилнинг январ-апрел ойларида кўмир қазиб олиш 18,9 фоизга, цемент ишлаб чиқариш ҳажми эса 26,9 фоизга ўсган. Шунингдек, дизел ёнилғиси ва газ конденсати ишлаб чиқариш кескин камайган.

Фото: stroymarket.com

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонда жорий йилнинг дастлабки 4 ойи давомида цемент ишлаб чиқариш ҳажми 26,9 фоизга ошган.

Шунингдек, 2021 йилнинг январ-апрел ойлари давомида, ўтган йилнинг мос даври билан таққосланганда кўмир қазиб олиш 229,3 минг тоннага (18,9 фоизга), нефт ишлаб чиқариш 2,4 минг тоннага (1 фоизга), табиий газ ишлаб чиқариш ҳажми эса 584,2 миллион куб метрга (3,3 фоизга) кўпайган.

Шу билан бир қаторда, автобуслар ишлаб чиқаришда 37,5 фоиз, автомобил двигателлари ишлаб чиқариш саноатида 41,8 фоиз, қишлоқ хўжалиги техникаси ишлаб чиқариш саноатида 62,1 фоизлик пасайиш кузатилган.

Бундан ташқари дизел ёнилғиси ишлаб чиқариш 164,7 минг тоннага, газ конденсати ишлаб чиқариш эса 39,6 минг тоннага камайган.

Маълумот учун, 2021 йилнинг январ-апрел ойларида республикада 124,3 триллион сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилган бўлиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан саноат ишлаб чиқариш ҳажми 6,6 фоизга ошган.

Мавзуга оид