Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ички бозорни цемент билан барқарор таъминлаш бўйича чора-тадбирлар қабул қилинди
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев «Ички бозорни цемент билан барқарор таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорни имзолади.
Қарорда таъкидланишича, Ўзбекистонда цемент ишлаб чиқариш ҳажми ва унинг нархи шаклланиши механизмлари объектларнинг қурилиши сифатли ва ўз вақтида якунланишини таъминлашга салбий таъсир кўрсатмоқда.
Ҳужжатга кўра, монопол корхоналар икки томонлама шартномалар бўйича яшаш шароитларини яхшилашга эҳтиёжи бор фуқаролар учун арзон уй-жойлар, ижтимоий соҳа, транспорт инфратузилмаси ва марказлаштирилган манбалар ҳисобидан сув хўжалиги объектлари қурилишини амалга оширувчи пудрат ташкилотларига ҳар бир тоннасини 367 минг сўмлик нарх билан, 100 фоиз аввалдан пул тўланган ҳолда 2 миллион тонна ҳажмида цемент сотадилар.
Ўзбекистон раҳбари цемент ишлаб чиқарувчилари учун олинган даромад катта фойда ҳисобланувчи чеклов миқдорини ҳам оширди.
Хусусан, цемент учун солиқ солинувчи база миқдори бир тонна учун 145 минг сўмдан 280 минг сўмгача ва клинкер учун - 120 минг сўмдан 260 минг сўмгача ошди.
Президент Вазирлар Маҳкамасига биржа савдоларида нархларнинг конъюнктураси асосида солиқ солинадиган базанинг миқдорини қайта кўриб чиқиш ҳуқуқини берди.
Мавзуга оид
18:41 / 23.06.2026
Ўзбекистонда 464 та ёнилғи қуйиш шохобчаси фаолияти вақтинча тўхтатилди
08:32 / 17.03.2026
Йирик ва мегалойиҳалар учун параллел экспертиза амалиёти йўлга қўйилади
15:31 / 14.03.2026
Ҳар икки йилда 3 минг нафар статистика мутахассиси ўқитилади
10:12 / 10.03.2026