«Иссиқлик электр станциялари» АЖ қирғизистонлик ҳамкорлар билан алоқаларини мустаҳкамламоқда
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Қирғизистон Республикаси Президенти Садир Жапаров жорий йилнинг 11-12 март кунлари давлат ташрифи билан мамлакатимизда бўлди.
Қирғизистон Президенти мамлакатимизга ташрифи давомида Ўзбекистон – Қирғизистон бизнес форуми доирасида ташкил этилган «Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган» кўргазмаси билан танишди.
Кўргазмада икки давлат раҳбарлари «Иссиқлик электр станциялари» АЖ павильонида ҳам бўлишиб, электр энергияси ишлаб чиқариш соҳасидаги лойиҳалар билан танишишди ва ушбу йўналишдаги ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш борасида мутассаддилар олдига бир қатор вазифалар белгилаб берилган эди.
Шу кунларда «Иссиқлик электр станциялари» АЖ ва Қирғизистоннинг «Электр станциялари» ОАЖ ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш тўғрисида меморандум ҳамда «Йўл харитаси» имзоланди.
– Мақсадимиз икки мамлакат ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик, ишонч ва стратегик шерикликка асосланган муносабатларни янада мустаҳкамлаш ва ривожлантириш борасида мамлакатимиз раҳбари томонидан қўйилган устувор вазифалар ижросини таъминлаш, – деб таъкидлайди «Иссиқлик электр станциялари» АЖ Бошқаруви раиси Ф.Абдураҳмонов.
Белгилаб олинган вазифалар ижросини таъминлаш, электр энергияси ишлаб чиқариш соҳасида яқиндан ҳамкорлик қилиш, ушбу йўналишда фаолият юритувчи Қирғизистон компанияларига техник кўмак кўрсатиш, маҳаллийлаштириш дастури доирасида мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган ускуналарни етказиб бериш бўйича маслаҳатлашувлар учун «Иссиқлик электр станциялари» АЖ вакиллари айни пайтда Қирғизистонда бўлиб туришибди.
Ташриф давомида Қирғизистондаги мавжуд иссиқлик электр станцияларининг иш фаолияти ўрганилиб, электроэнергетика соҳасини ҳамкорликда ривожлантириш масалалари таҳлил этилмоқда.
«Иссиқлик электр станциялари» АЖ матбуот хизмати
Мавзуга оид
18:36 / 27.04.2024
Иссиқлик электр станцияларидаги давлат улуши сотилади
22:30 / 27.10.2023
Куз-қиш мавсумида ИЭС томонидан 27,6 млрд кВт·соат электр энергияси ишлаб чиқариш режалаштирилган
10:37 / 21.02.2023
“Иссиқлик электр станциялари” АЖнинг 2022 йил натижалари эълон қилинди
19:00 / 19.01.2023