Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бензема Франция термасига чақирилганидан сўнг миллий жамоа либослари сотуви 2400 фоизга ўсди
Карим Бензема 18 май куни Франция терма жамоасига чақирилди. У терма жамоа сафида охирги марта 2014 йилги жаҳон чемпионатида қатнашганди.
«Реал» ҳужумчиси Карим Бенземанинг олти йил ичида илк бор Франция терма жамоасига чақирилиши миллий жамоа либослари сотувига таъсир кўрсатди. Marca нашрининг ёзишича, французларнинг Европа чемпионатида иштирок этадиган таркиби эълон қилинганидан сўнг терма жамоа либослари сотуви 2400 фоизга ўсди.
Нашрнинг қайд этишича, Бензема туфайли французларнинг либослари Евро-2020 олдидан барча жамоалар ичида энг кўп сотилган либосга айланиши мумкин.
Терма жамоада маркетинг нуқтаи назаридан энг жозибадор футболчилар ҳисобланувчи Килиан Мбаппе ва Антуан Гризманнлар ҳам тўп суради, дейилади газета мақоласида.
Карим Бензема 18 май куни Франция терма жамоасига чақирилди. У терма жамоа сафида охирги марта 2014 йилги жаҳон чемпионатида қатнашганди.
Бир йилдан кейин эса терма жамоадан четлаштирилган.
Мавзуга оид
23:23 / 10.01.2026
Франция АҚШдаги UFC турнири сабабли G7 саммити муддатини ўзгартирди
13:13 / 10.01.2026
Германия, Франция ва Британия Россиянинг “Орешник” ракета зарбасини қоралади
22:07 / 09.01.2026
Франция НАТО аъзолигидан чиқиши мумкин
19:07 / 08.01.2026