22:52 / 22.05.2021
6390

ДСҚ биноси олдидаги пиёдалар йўлаги таъмирлаш учун ёпилди. Одамлар катта йўлдан юришга мажбур

Тошкент шаҳри марказида, Давлат солиқ қўмитаси биноси олдидаги пиёдалар йўлаги таъмирлаш учун ёпилди. Таъмирлаш 23 майгача тугаши айтилди. Унгача эса пиёдалар автомобил йўлидан юришга мажбур бўлмоқда.

Тошкент шаҳрининг Абдулла Қодирий кўчасида, Давлат солиқ қўмитаси ва Ёш томошабинлар театри қаршисидаги пиёдалар йўлаги таъмирлаш учун ёпилди.

Таъмир пайтида пиёдалар автомобил қатнов йўлидан юришга мажбур бўлмоқда.

Kun.uz қўмита матбуот хизматидан олган маълумотга кўра, таъмирлаш ишлари эртага, 23 май куни якунланади.

«Ёш томошабинлар театри олдидан қўмита ҳудуди тугаган жойгача ободонлантириш ишлари амалга оширилмоқда. Давлат солиқ қўмитаси марказий аппарати биноси панжарасидан автотураргоҳгача бўлган жойдаги пиёдалар йўлаги анча эскириб кетганди ва бу йўловчиларга ноқулайликлар туғдираётган эди.

Бугундан таъмирлаш ишлари бошланди ва эртага, 23 май куни якунланади», – деди ДСҚ матбуот котиби Музаффар Назаров.

Пиёдалар йўлаги ёнидан велосипед йўлаги ҳам қурилмоқда. Йўлга ёритиш чироқлари ўрнатилган.

Top