Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Путин ва Байден учрашуви Женевада ўтказилиши мумкин – ОАВ
Май ойи бошларида Байден Путин билан июн ўрталарида Европада учрашиши мумкинлигини айтганди.
АҚШ ва Россия президентлари Жо Байден ва Владимир Путин ўртасидаги учрашув Женевада бўлиб ўтиши мумкин. Бу ҳақда ўз манбаларига таяниб NBC телеканали хабар берди.
"Женева, Швейцария Байден ва Путин ўртасидаги учрашув ўтказилиши мумкин бўлган жой ҳисобланади, деди АҚШ президенти маъмуриятидаги тўрт манба", - дейилади NBC мухбири Жефф Беннеттнинг твиттер саҳифасида.
Май ойи бошларида Байден Путин билан июн ўрталарида Европада учрашиши мумкинлигини айтганди.
Ўтган ҳафтада Россия ОАВ икки давлат президенти Швейцарияда учрашишини ёзганди.
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Москва бундай миш-мишларга изоҳ бермаслигини айтди.
АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен ўтган ҳафтада Путин ва Байден ўртасидаги учрашув яқин ҳафталарда ўтказилишини айтди.
Мавзуга оид
10:45 / 16.06.2026
Зеленский Путинга G7 саммитида учрашув ўтказишни таклиф қилди
08:59 / 15.06.2026
Зеленский G7 саммитида Трамп билан учрашишини маълум қилди
10:02 / 13.06.2026
Украина армиясида кенг кўламли ислоҳотлар бошланди
14:20 / 11.06.2026