Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркия Россияга курорт шаҳарларга парвозларни тиклашни таклиф қилди
Россия ҳукумати 15 апрелдан 1 июнгача Туркия билан авиақатновларни чеклаганди.
Фото: Марина Лысцева/ТАСС
Туркия делегацияси Россия бош вазири ўринбосари Татяна Голикова билан ўтказилган музокараларда Германияга нисбатан қўлланилган хавфсиз туризм моделини таклиф қилди. Бу ҳақда Туркия маданият ва туризм вазири Меҳмет Нури Эрсўй маълум қилди.
«Россиялик туристлар асосан Анталю, Бодрум, Даламан ва Измирга боришади. Бу ҳудудларда коронавирус юқтириш кунлик кўрсаткичлари Туркия бўйича ўртача кўрсаткичдан 50 фоизга паст. Биринчи босқичда мана шу аэропортларга парвозларни бошлашни таклиф қиламиз», — деди у.
«Бу тизимни Германия билан йўлга қўйдик, у жуда муваффақиятли бўлди. Россия томонига ҳам шуни таклиф қилдик. Барчаси Россия ҳукумати қарорига боғлиқ», — дея қўшимча қилди Эрсўй.
Россия ҳукумати 15 апрелдан 1 июнгача Туркия билан авиақатновларни чеклаганди.
Туркияда апрел-май ойларида коронавирус эпидемиясининг авж олиши ортидан мамлакат касаллик юқтиришлар сони бўйича дунёда бешинчи ўринга чиқди. 24 май ҳолатига Туркияда коронавирус юқтирганлар сони 5,18 млн нафарга етган.
Мамлакатда 29 апрелдан 17 майгача тўлиқ локдаун жорий этилганди.
Мамлакат президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған 17 май куни ҳукумат эпидемияни назорат остига олганини ва карантин режими юмшатилишини маълум қилди.
Мавзуга оид
08:33 / 08.05.2026
Европа Иттифоқи Путин билан эҳтимолий музокараларга тайёргарлик кўрмоқда
08:18 / 08.05.2026
Зеленский хорижий сиёсатчиларни Москвада 9 май байрамини нишонлашдан тийилишга чақирди
21:50 / 07.05.2026
Россия урушни тугатиш бўйича музокараларни давом эттиришдан «маъно кўрмаяпти»
20:24 / 07.05.2026