12:39 / 25.05.2021
4141

Ўзбекистон ҳудудида чет эл авиакомпанияларига хизмат кўрсатишнинг янги тарифлари маълум қилинди

«Ўзаэронавигация» маркази чет эл авиакомпанияларига хизматлар кўрсатишнинг янги тарифларини эълон қилди, деб хабар бермоқда «Дунё».

Президентнинг 2021 йил 30 апрелдаги «Фуқаро авиацияси корхоналарини трансформация қилиш ва қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига билан «Ўзаэронавигация» марказига чет эл авиакомпанияларига хизматлар кўрсатиш (экспорт) учун нархларни хорижий валютада белгилашга рухсат берилган.

2021 йил 1 июндан бошлаб Ўзбекистон аэропортларида қўниш билан парвозларни амалга оширувчи, Ўзбекистоннинг норезидентлари – авиакомпаниялари учун Ҳаводаги ҳаракатга хизмат кўрсатиш (ҲҲХ) хабарномаларини ва флайт-планларни ишланиши учун тарифлар ва аэродром районидаги аэронавигацион хизматлари учун тарифлар эркин конвертация қилинадиган валютада нашр этилади ва қуйидаги миқдорларда белгиланади:

  • аэродром районида йўналиш (яқинлашуви) бўйича аэронавигацион хизматлари 50 АҚШ доллари (ҚҚС ҳисобга олинмасдан);
  • ҳаво кемасини учиш /қўнишини таъминлаш вақтида аэронавигацион хизматлари - ҳаво кемасининг максимал кўтарилиш вазнининг ҳар бир тоннаси учун 5 АҚШ доллари (ҚҚС ҳисобга олинмасдан);
  • флайт-планларни ишланиши - 16 АҚШ доллари (ҚҚС ҳисобга олинмасдан);
  • Ҳаводаги ҳаракатга хизмат кўрсатиш (ҲҲХ) хабарномаларини ишланиши - 16 АҚШ доллари (ҚҚС ҳисобга олинмасдан).
Top