Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мобил тарифларга янги талаблар жорий этилиши мумкин
Ўзбекистонда мобил алоқа хизматлари соҳасида истеъмолчилар манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган янги талаблар жорий этилиши мумкин. Тегишли қарор лойиҳасига кўра, операторлар тарифларни шакллантириш ва номлашда қўшимча қоидаларга амал қилиши кутилмоқда.
Фото: Kun.uz
Ҳукуматнинг тегишли қарори лойиҳасида мобил алоқа хизматларини лицензиялаш тартибига қўшимчалар киритиш таклиф этилган. Унга мувофиқ, операторлар томонидан фақат телефон қўнғироқлари учун дақиқалар ва ёки СМС-хабарномалардан иборат алоҳида тариф режалари ҳам мавжуд бўлиши керак.
Лойиҳада яна бир муҳим талаб сифатида тариф режалари номларини уларнинг шартларига боғлаб номлашга йўл қўймаслик белгиланмоқда. Яъни тариф номи абонент тўлови, интернет трафиги, қўнғироқ дақиқалари ёки СМС сонини бевосита ифода этмаслиги лозим бўлади.
Ҳужжат қабул қилинган тақдирда, Рақамли технологиялар вазирлиги ва тегишли идоралар икки ой муддатда ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу талабларга мослаштириши керак бўлади.
Лойиҳага кўра, қарор расмий эълон қилинганидан сўнг уч ой ўтгач кучга киради. Унинг ижросини назорат қилиш эса Рақамли технологиялар вазири зиммасига юклатилиши режалаштирилган.
Мазкур ўзгаришлар мобил алоқа хизматларининг шаффофлигини ошириш ва абонентлар учун янада тушунарли ҳамда қулай тарифларни шакллантиришга хизмат қилиши кутилмоқда.
Мавзуга оид
12:23 / 25.03.2026
Тошкент вилоятида чиқинди тарифлари ошади
08:11 / 18.03.2026
Битирувчилар учун 3 йил ишлаб бериш талаби бекор қилиниши мумкин
19:59 / 27.01.2026
Тариф режасини ўзгартириш бепул – Мобил алоқа хизмати қоидалари ўзгартирилди
17:54 / 20.01.2026