Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОАВ Путин-Байден учрашуви қачон ва қаерда бўлиб ўтиши ҳақида хабар берди
Россия томони ҳозирча режалаштирилган учрашув бўйича тафсилотларни маълум қилмади.
Россия ва АҚШ президентлари Владимир Путин ва Жо Байден ўртасидаги учрашув 15-16 июн кунлари Женевада бўлиб ўтади. Бу ҳақда ўз манбаларига таяниб MSNBC телеканали хабар берди.
CNN суҳбатлашган икки мансабдор ҳам учрашув Женевада ўтказилиши тўғрисидаги маълумотни тасдиқлаган.
Россия томони ҳозирча режалаштирилган учрашув бўйича тафсилотларни маълум қилмади.
Швейцария ташқи ишлар вазирлиги ушбу хабарни тасдиқлагани ҳам, рад этгани ҳам йўқ.
24 май куни Женевада Россия хавфсизлик кенгаши котиби Николай Патрушев ва АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича ёрдамчиси Жейкоб Салливан ўртасида учрашув бўлиб ўтганди.
Мавзуга оид
10:45 / 16.06.2026
Зеленский Путинга G7 саммитида учрашув ўтказишни таклиф қилди
08:59 / 15.06.2026
Зеленский G7 саммитида Трамп билан учрашишини маълум қилди
10:02 / 13.06.2026
Украина армиясида кенг кўламли ислоҳотлар бошланди
14:20 / 11.06.2026