Паст Дарғомдаги фожиа бўйича суицидга ундаш моддаси билан жиноят иши очилди
Самарқанд вилояти Паст Дарғом туманидан оқиб ўтувчи каналдан 17 ёшли қизнинг жасади топилгани ҳолати юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Аввалроқ Kun.uz суриштируви ҳолат бўйича далиллар йўқотилган бўлиши мумкин деган хавотирларни ўртага чиқарганди.
Жиноят иши Жиноят кодексининг 103-1-моддаси (Ўзини ўзи ўлдиришга ундаш) билан бугун, 27 май куни қўзғатилган.
Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг маълум қилишича, иш тергов ўтказиш учун Паст Дарғом туман ИИБ Тергов бўлимига юборилган.
Эслатиб ўтамиз, 17 ёшли мактаб ўқувчисининг жасади 12 май куни топилгани ҳақида Kun.uz хабар берган эди.
Кейинроқ Kun.uz суриштируви қиз ўлимидан олдин зўрланган бўлиши мумкинлигини кўрсатганди.
Хусусан, марҳумнинг яқинларига кўра, қиз билан бир мактабда ўқиган 10-синф ўқувчиси мактаб қоровулхонасида унинг номусига текканини тан олган.
«Қоровулхонани кўздан кечирганимизда, қон излари юқиб қолган оқ мато бор эди. Бундан ташқари, деворда бармоқ излари ва тирналган жойларни кўрдик. Ш. айнан «шу хонага қизни олиб келдим ва зўрладим», деди. Шундан сўнг профилактика инспектори қон доғлари теккан матони пакетга солди», – дейди марҳумнинг қариндоши Баҳодир Маҳмудов.
Kun.uz ўз суриштируви давомида маҳалла профилактика инспектори билан боғлана олмади. Мактаб қоровулхонаси эса айни пайтда таъмирлаб қўйилган. Бу эса қизнинг яқинларида далиллар йўқотилган бўлиши мумкин деган хавотирни юзага чиқармоқда.
Туман прокуратураси терговчиси Лочин Нурмуротовга кўра, суд тиббий экспертизаси «ўлим сувга чўкиш сабабли келиб чиққан, унинг қизлик пардаси бутун, жинсий аъзоларида жароҳатлар аниқланмади», дея дастлабки хулосани берган.
Бироқ майитни ювган Клара Ҳайитованинг Kun.uz билан суҳбатда айтишича, қизнинг елка қисмида, лабида кўкариш, шиш, жинсий аъзолари қонталаш ва жароҳат излари бўлган.
Мавзуга оид
16:47 / 21.11.2022
Самарқандда маҳалланинг қиморбоз раиси ишдан олинди
16:13 / 06.10.2022
“Любой” ишни биттада битиради”ган участкавой фуқаронинг “Equinox”ини дабдала қилди. Унга чора кўрилмаётгани эса шунчаки абсурд
12:45 / 29.05.2022
Оёқсиз йигит: инсон иродаси чегара билмайди
12:19 / 11.03.2022