Ўзбекистон | 20:00 / 28.05.2021
8926
3 дақиқада ўқилади
Реклама

MJ Developers «шаҳар ичидаги шаҳар»га медиа саёҳат уюштирди

Шиддат билан илгарилаб бораётган замонанинг зайли кенг ва очиқ дунёқараш билан бир қаторда, қулай шарт-шароит ва инфратузилмани ҳам бирдек талаб этади.

26 май куни ОАВ вакиллари ва блогерлар учун MJ Developer компаниясининг қурилиши режалаштираётган лойиҳалари билан таништирув презентацияси бўлиб ўтди. Лойиҳанинг хорижий инвесторлари учрашувда қатнашиб, берилган саволларга жавоб берилди.

Бу компания Ўзбекистон бозорига 100 миллион доллар киритиши 2018 йил 28 сентябрда Ўзбекистон-Ҳиндистон ўртасидаги музокаралар доирасида келишувга эришилган.

MJ Developer компаниясининг эътиборни тортадиган лойиҳалари:

  • Наманганда водийдаги илк смарт сити қурилиши;
  • Илк бор Тошкентдан ташқари худудда 5 юлдузли меҳмонхона қурилиш;
  • Тошкент шаҳри ичидаги сити – Minerva City. Бу лойиҳанинг 60 фоизи ям-яшил экзотикадан иборат бўлиши режалаштирилган;
  • Minerva City ўзининг гольф майдонига эга биринчи қурилаётган сити ҳисобланади.

Ҳозир бутун дунёда яшиллик, экзотикага эътибор қаратилмоқда, биздаги қурувчи компаниялар эса бу соҳада илғор эмасдек. Бу лойиҳа айнан шу жиҳатга асосий эътибор бераётгани таҳсинга сазовор.

Даставвал, инвесторлар билан учрашувда компания вакиллари керакли маълумотларни беришди. Сўнгра объектларни кўриш бошланди. Club house ва Golf майдонида лойиҳалар макетлари билан таништирилди.

Сўнгра, Роҳатдаги обод қилинаётган ўша машҳур чўмилиш ҳавзаси ўрнига қурилаётган Lake City'га борилди. Лойиҳа бўйича аквапарк, савдо маркази, халқаро мактаб, меҳмонхона ва турар жой бинолари қурилиши режалаштирилган. Очиғи лойиҳаларни кўриб тезроқ қурилса-ю, пойтахт янада кўркамлашса деб қолади одам.

Ҳозирда компания Бухоро шаҳрида 5 юлдузли меҳмонхона, Наманганда 18 гектарли ақлли шаҳар – Namangan Square, Сергелида ҳамма шароитига эга (таълим даргоҳлари, тиббиёт муассасалари, 2 км лик ажойиб кўприк, гольф майдони ва бошқалар) Minerva City, юқорида айтганилганидек кўл бўйида (Роҳат томонда) Lake City каби лойиҳаларни қуриш ишлари билан банд.

Компания Ўзбекистондаги лойиҳасининг 60 фоизи яшиллик билан қопланган, 100 миллион доллардан ортиқ тўғридан-тўғри инвестиция киритаётган, қўрқмай катта ҳудудларга лойиҳа бунёд этаётган илк компаниялардан бири ҳисобланади.

Шунингдек, компания яқинда Монополияга қарши курашиш қўмитаси ва Ўзбекистон маркетинг уюшмасининг Ўзбекистонда «шаҳар ичида шаҳар» концепциясини амалга ошириш бўйича етакчиси дея, йил брендлари қаторида тан олинди.

Бундай лойиҳалар ва бунёд этилаётган шаҳарларимиз борлиги қувонарли ҳол, зеро ҳалқимиз бунга лойиқ.

Батафсил маълумотлар билан компаниянинг савдо офисида танишишингиз мумкин.

Савдо офиси манзили: Тошкент шаҳри, Янгиҳаёт тумани, Ўзгариш қўрғони, Алишер Навоий массиви.

Телефон: 1145

Веб-сайт: minervacity.uz

Facebook: fb.com/minervacityuz

Instagram: @minervacityuz

Telegram: t.me/themjdevelopers

Telegram-bot: @mjdevelopers_bot

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид