Ўзбекистон | 10:48 / 28.05.2021
2454
3 дақиқада ўқилади

Хоразм вилояти кўчмас мулк объектларининг 68 фоизи давлат рўйхатидан ўтказилган

Кадастр агентлиги ва Давлат кадастрлари палатаси Хоразм вилоят бошқармалари ҳамкорлигида «Кадастр соҳасида амалга оширилаётган ишлар» мавзусида матбуот анжумани ўтказилди.  

Унда соҳада амалга оширилган ишлар, ютуқлар ва камчиликлар ҳақида ахборот берилди.

Хоразм вилоятида жами 417 532та турар ва нотурар жой объектлари мавжуд бўлиб, шундан 394 631та кўчмас мулк объектига кадастр ҳужжатлари расмийлаштирилган.

Жумладан, ўтган 4 ой мобайнида 9369та якка тартибдаги уй-жой, 882та квартира, 1755та нотурар жой объектлари, 382та якка тартибда уй-жой қуриш учун ажратилган ер участкалари, 373та нотурар жой объекти қуриш учун ажратилган ер участкалари, жами 12761та кўчмас мулк объекти кадастр паспорти расмийлаштирилиб, Давлат хизматлари марказлари орқали мулкдорларга тақдим қилинган.

Хоразм вилоятида жойлашган жами 417 532та кўчмас мулк объектидан бугунги кунга қадар жами 284 402та (68,11 фоизи) кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқлар давлат рўйхатидан ўтказилган. 

Ўтган 4 ой мобайнида 8524та якка тартибдаги уй-жой, 534та квартира, 1545та нотурар жой объекти, 662та якка тартибда уй-жой қуриш учун ажратилган ер участкалари, 739та нотурар жой объекти қуриш учун ажратилган ер участкалари, жами 12004та кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқлар, 129та ер участкаси ва 883та бино, иншоотларнинг ипотека ва ипотека ҳақидаги шартномалари ҳамда 34та ижара ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилган. 

«Иннола» электрон дастурий таъминоти орқали вилоятдаги жами 4667та фермер хўжалиги ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналарига ажратилган ер майдонларидан 795та ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилган.

Вилоят ҳудудида жами 4339та, 403,63 гектар бўш ер майдонлари аниқланиб, шундан 2739та, жами 337,05 гектар ер майдони тадбиркорлик объектлари қурилиши учун E-IJRO AUKSION ягона электрон савдо майдончасига электрон аукцион савдоларига жойлаштирилган. 

1465та, жами 119,31 гектар ер майдонлари бўйича аукцион савдолари ғолиблари аниқланиб, ер майдонлари ажратиб берилган. Бугунги кунда 1034та, жами 195,96 гектар ер майдони  E-IJRO AUKSION ягона электрон савдо майдончасида савдода турибди.

Мавзуга оид