Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Диний таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари қайси фанлардан ўтказилиши маълум қилинди
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Таълим ва илмий-тадқиқотлар бўлими 2021/22 ўқув йили учун кириш имтиҳонлари қайси фанлар асосида ўтказиш режа қилинаётганини маълум қилди.
Фото: muslim.uz
Унга кўра, Тошкент ислом институти ва Мир Араб олий мадрасасига киришда қуйидаги фанлардан имтиҳон олинади:
- Фиқҳ ва ақоид (тест синови) 30 х 3,1 – максимал 93 балл;
- Араб тили (оғзаки, ижодий имтиҳон) 30 х 2,1 – 63 балл;
- Ўзбекистон тарихи (тест синови) 30 х 1,1 – 33 балл.
Ҳадис илми мактаби:
- Ҳадис ва Мусталаҳул ҳадис (оғзаки, ижодий имтиҳон) 30 х 3,1 – 93 балл;
- Араб тили (оғзаки, ижодий имтиҳон) 30 х 2,1 – 63 балл;
- Ўзбекистон тарихи (тест синови) 30 х 1,1 – 33 балл.
Ўрта махсус диний таълим муассасалари:
- Хорижий тил (тест синови) 30 х 3,1 – 93 балл;
- Тарих (тест синови) 30 х 2,1 – 63 балл;
- Маънавият ва маърифат (тест синови) 30 х 1,1 – 33 балл.
Маълумот учун, ўтган ўқув йилида пандемия сабабли Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус диний таълим муассасаларида қабул имтиҳонлари 3 та фандан иккитага қисқартирилган эди.
Хусусан, Тошкент ислом институти ва Мир Араб олий мадрасасига кириш учун «Ўзбекистон тарихи» ва «Фиқҳ ва ақоид» фанлари, Ҳадис илми мактабида «Ўзбекистон тарихи» ва «Ҳадис ва Мусталаҳул ҳадис» фанларидан, шунингдек, ўрта махсус ислом таълим муассасаларига «Тарих» ва «Хорижий тил»бўйича тест синовлари ўтказилган.
Мавзуга оид
18:52 / 15.11.2025
"Умуммиллий Конституция имтиҳони" ўтказилади
17:56 / 31.10.2025
Ўзбекистонда IELTS имтиҳонини қандай топшириш мумкин: тажриба, нархлар, тайёргарлик ва у нима учун керак?
12:42 / 16.09.2025
Бакалаврга тестда имтиҳонсиз максимал балл бериладиган сертификатлар рўйхати янгиланди
18:11 / 15.09.2025