Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Имом-хатиблар орасида олий маълумотлилар улуши 80 фоизга етказилади
“Ўзбекистон–2030” стратегияси лойиҳасида жамиятда миллатлараро тотувлик муҳитини мустаҳкамлаш ҳамда хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқаларини кенгайтиришга қаратилган қатор мақсадли кўрсаткичлар белгиланган.
Стратегия лойиҳасига кўра, таълим ва маънавий-маърифий йўналишларда қуйидаги натижаларга эришиш режалаштирилган:
таълим хорижий тилларда олиб бориладиган давлат таълим муассасалари кутубхоналарида ўзбек адабиёти таржима асарлари қамровини 60 мингтага етказиш (445-банди);
диний-маърифий соҳада фаолият юритаётган имом-хатиблар орасида олий маълумотли кадрлар улушини 80 фоизга етказиш (446-банди);
олий диний таълим муассасаларида PhD ва DSc илмий даражасига эга кадрлар улушини 35 фоизга етказиш (447-банди).
Илмий йўналишда эса Олий аттестация комиссияси рўйхатидан ўтган, юқори импакт-факторга эга халқаро ва маҳаллий журнал ҳамда нашрларда миллатлараро муносабатлар соҳасида илмий-оммабоп мақолалар сонини 300 тага етказиш белгиланган (448-банди).
Хориждаги ватандошлар билан алоқаларни мустаҳкамлаш доирасида:
ватандошлар фарзандларига ўзбек тилини ўргатишга ихтисослашган ўқув марказлари сонини 62 тага етказиш (449-банди);
хориждаги ватандошлар учун мўлжалланган Ўзбекистондаги “Чинор” ва “Анор” дастурлари иштирокчилари сонини 1 800 тага етказиш (450-банди) назарда тутилган.
Шунингдек, ташқи ҳамкорлик ва халқ дипломатияси йўналишида биродарлашган шаҳарлар сонини 120 тага етказиш мақсад қилиб қўйилган (451-банди).
Мавзуга оид
20:36 / 21.08.2025
Олий ва ўрта махсус диний таълим муассасалари мандат натижалари эълон қилинди
18:53 / 14.08.2025
Дин ишлари бўйича қўмита хорижда диний таълим олишга даъват этувчи рекламаларга муносабат билдирди
14:40 / 01.03.2025
Самарқанд, Сурхондарё ва Тошкент вилоятларига бош имом-хатиблар тайинланди
19:31 / 21.02.2025