Ўзбекистон | 13:47 / 01.06.2021
6466
1 дақиқада ўқилади

Хоразмда 1 кунда 9 та болалар боғчаси очилди

«1 июнь - Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни»да Хоразм вилоятида 9 та мактабгача таълим ташкилоти (МТТ) фаолияти йўлга қўйилди.

Хусусан, Урганч шаҳрида 150 ўринга мўлжалланган 1 та, Қўшкўпир туманида 2 та, Урганч туманида 1 та, Ҳазорасп туманида 2 та давлат МТТ иш бошлади.

Хива туманида «Гандимиён ниҳоллари» ва Боғот туманида 2 та нодавлат МТТ байрам санасида болаларга ўз эшигини очди. Шовот туманида «Бахтиёр болалик уйи» МТТ 75 болани қамраб олган ҳолда иш бошлади.

Ушбу мактабгача таълим ташкилотларининг фаолият бошлаши натижасида 1215 нафар бола таълим-тарбия жараёни билан қамраб олинди. 

Давлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини йўлга қўйиш учун 16,4 миллиард сўм, нодавлат МТТ учун 10,1 миллиард сўм маблағ жалб қилинди.

Мавзуга оид