Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШда 7 ёшли бола отаси ва синглисини қутқариб қолди

АҚШнинг Флорида штатида 7 яшар Чейз Поуст оқим оқизиб кетган отаси ва синглисига ёрдам чақириш учун қирғоққа қараб 1 соат давомида сузди. Эндиликда болакайни ҳамма қаҳрамон деб атамоқда, деб хабар берди CNN ахборот агентлиги.
Чейзнинг отаси Стивен Поуст 2 нафар фарзанди билан Жексонвиллдаги Сент-Жонс дарёсида чўмилишга қарор қилган. У дарё ўртасига қайиқда бориб, қизи ва ўғли сузиши учун у ерга лангар ташлаган.
Стивеннинг қизи – 4 ёшли Эбигейлни қайиқ четини ушлаб чўмилаётганида бирданига кучли оқим олиб кета бошлаган. Қизча қутқарув жилетида бўлган. Чейз синглиси ортидан тушганда отаси унга қирғоққа сузишни ва ёрдам чақиришни буюрган, ўзи эса қизини қутқаришини айтган.
«Мен унга яхши кўришимни айтдим, чунки барчаси нима билан тугашини билмасдим. Мен уларнинг икковини ҳам ушлаб қолишга ҳаракат қилдим, лекин ҳолдан тойиб қолдим. Қизимни оқим борган сари нарига олиб кетаётганди», деб воқеани эслаган ота.
Боланинг айтишича, у кучини сақлаб қолиш учун қирғоққа қараб чалқанча ва «кучукчасига» сузган. Чейз қирғоққа етиб бориши биланоқ ёрдам чақиришга тушиб кетган.
Қутқарувчилар қайиқни топишганда ён-атрофда ҳеч ким бўлмаган. Улар қидирувни кенгайтириш учун дарҳол қўшимча кучларни жалб қилишган. Натижада ота ва қиз қайиқдан тахминан 3 км олисроқда топилган.
Тавсия этамиз
Германияга ишга юбориш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати аниқланди
Жамият | 15:33 / 23.07.2025
Ўзбекистонда iPhone нархлари қимматлашди. Нега?
Иқтисодиёт | 21:38 / 22.07.2025
Тошкентда беморга шилқимлик қилган шифокор 5 суткага қамалди
Жамият | 15:28 / 22.07.2025
Таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар бўлган оздирувчи қаҳвалар савдосига чек қўйилди
Жамият | 09:27 / 22.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Вазир ўринбосари Тошкентнинг бош режаси ўзгаришини рад этди. Лекин акс баёнотлар ва лойиҳалар кўп
Иқтисодиёт | 18:40
-
Тошкентда 670 мингдан ортиқ хонадонга ақлли сув ҳисоблагичлар бепул ўрнатилади
Иқтисодиёт | 17:48
-
3,7 млн сўмдан 16,2 млн сўмгача – Ўзбекистондаги ўртача ойликлар эълон қилинди
Иқтисодиёт | 17:37
-
Зоминдаги сирли ўлим тафсилотлари
Жамият | 17:26
Мавзуга оид

09:20
Трамп Япония билан йирик савдо битимини эълон қилди

07:40
Писториус АҚШдан Patriot'ни алмаштириш бўйича мажбурият кутмоқда

07:29
Трамп Барак Обамани давлатга хиёнатда айблади

00:46