Ўзбекистон | 16:59 / 03.06.2021
20692
1 дақиқада ўқилади

Хоразм вилояти туманларида прокурорлар ўзгарди

Хоразм вилоятининг бир қанча туманларига янги прокурорлар тайинланди.

Жумладан, Салаев Учқун Амонбоевич Хонқа туман прокурори лавозимига тайинланди. Бунга қадар у Хоразм вилояти прокуратураси кадрлар бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган.

Матрасулов Бобирбек Адилбекович Қўшкўпир тумани прокурори лавозимига тайинланди. У 1983 йилда Хива туманида туғилган. 2004 йилда Қорақалпоқ давлат университетини тамомлаган. Тайинловга қадар Хоразм вилояти прокуратураси ички ишлар органларида қонунчилик ижроси устидан назорат бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган.

Мақсуд Хожаев Урганч шаҳар прокурори қилиб тайинланди. Бунга қадар у Қўшкўпир туманида прокурор бўлиб ишлаган.

Дилшод Мадримов Ҳазорасп тумани прокурори қилиб тайинланди. Бунга қадар у Урганч тумани прокурори бўлиб ишлаган.

Руслан Жуманиязов Урганч тумани прокурори қилиб тайинланди. Бунга қадар у Ҳазорасп туманида прокурор бўлиб ишлаган.

Мавзуга оид