Жамият | 15:19 / 04.06.2021
18838
4 дақиқада ўқилади

“Тўнғичимни қорақурт чақиб ўлдирди, бир қизим оққондан вафот этди, энди бунисида ҳам шу дард...” – она фарёдига қулоқ тутинг

Умрининг энг эсда қоларли, беғубор дамларини шифохонада, оғриқларда ўтказиш ҳеч кимнинг бошига тушмасин. Бу болалар шу азобни бошларидан кечиришмоқда. Шифокорларнинг муолажалари, яхшиларнинг ёрдами уларга куч бериб, соғайишлари учун умид уйғотади.

“Боламни бу дардга чалинганини эшитиб, жарга қулагандай бўлдим”

Муроджон бу шифохонага жуда оғир аҳволда келган. Айни пайтда шифокорларнинг саъй-ҳаракатлари туфайли ўзини яхши ҳис қилмоқда. Лекин ҳали узоқ даволаниши керак. “Оққон нима эканлигини билмасдим. Бу касаллик ҳақида шу ерга келиб билдим. Боламни шу дардга чалинганини, аҳволи оғирлигини айтишганда ўзимни жарга қулагандай ҳис қилдим”, дея кўз ёш тўкади онаси Озода Каримова. Болакай ўртоқларини, яқинларини жуда соғинган, шифокорлар ва яхши инсонлар ёрдамида тезроқ оёққа туриб қишлоғига қайтишни истайди.

Муроджон Абдуманноновга оид маълумотлар:

Агробанк: 8600 0417 7368 3702 отаси Фарҳод Каримов номида

Сбербанк: 4276 6730 9107 5914 қариндоши Элёр Ҳафизов номида

Телефон: +998905639862 (отаси)

Душманимга ҳам раво кўрмайман

Ўз оёғи билан югуриб юрадиган боланинг оёқдан қолиши, тинимсиз иситмалар бу оилани Гематология марказига келишга мажбур қилди. Келганиданоқ жонлантириш бўлимига тушган Исмоилнинг бир нечта даволаниш курсларидан кейин аҳволи ўнгланади. Аммо бир қанча вақт ўтгач яна қайталаб қолади. У ҳозир даволанишни давом эттирмоқда. Бундай кунни душманига ҳам раво кўрмайдиган оила айни вақтда фарзанди соғайиши учун маблағга муҳтож.

Исмоил Жўрабоевга оид маълумотлар:

Агробанк: 8600 0417 1108 3098 амакиси Икром Юнусов номида

Сбербанк: 4276 2200 2279 4013 Абдулазиз Юсупов номида

Телефон: +998945013350 (отаси)

Дилшод касаллик сабаб жуда кўп нарсалардан маҳрум

Оққон сабаб қашқадарёлик Дилшод Азимов олти ой тўшакка михланади. Токи ундаги бу касалликни аниқлашиб, даво чоралари кўрилгунга қадар ногиронлик аравачасида ҳаракатланади. 

“Касаллик сабаб жуда кўп нарсалардан маҳрумман. Болалар билан ўйнагим, мактабимга боргим келади. Лекин мумкин эмас. Ота-онам мени деб кўп қийналишяпти, билиб, ич-ичимдан сезиб тураман. Аммо буни айтиш оғир”, дея ўксинади у.

Дилшод Азимовга оид маълумотлар:

Агробанк: 8600 0417 5284 2360 Гулноз Азимова номида

Сбербанк: 5469 3800 9455 6080 қариндоши Эркин Аҳаджонов номида

Телефон: +998995957549 (онаси)

Икки фарзандини тупроққа қўйган она қизи соғайишидан умидвор

Бу аёлнинг юрагидаги дардни балки тоғ ҳам кўтаролмаса керак. Сирдарёлик Санобар опа ёлғиз боши билан 4 фарзанд катта қилди. Тўнғичи тоғда қорақурт чақиб оламдан ўтган бўлса, яна бир қизи 13 ёшида оққон сабаб вафот этди. Синовни қарангки, энди кенжа қизи Барно шу дардга чалинди. Икки фарзандини тупроққа қўйган аёл бировларнинг уйида кунлик меҳнат билан кун кечирарди. Қизи парваришга муҳтожлиги сабаб, ҳозир ишлай олмайди. Ўғли эса ҳали ёш, қариндошлари унга қараб туришибди. Уларга яхши инсонлар кўмаги ниҳоятда зарур.

Барно Шодмоновага оид маълумотлар:

Агробанк: 8600 0417 0065 1301 онаси Санобар Муродова номида

Виза: 4097 8211 0071 2681 онаси Санобар Муродова номида

Телефон: +998946541254 (онаси)

Ҳар бир ота-она ўз дуоларида, албатта, фарзандларига сиҳат-саломатлик сўрайди. Зеро ўзгаларнинг ҳам бемор фарзандлари соғайиши учун берилган кўмак, қилинган дуолар ҳеч қачон бесамар кетмайди. Шундай кўмак ва дуолар илинжида қоламиз.

Гулмира Тошниёзова тайёрлади, 
тасвирчи Абдусалим Абдувоҳидов.

Мавзуга оид